https://sputniknews.uz/20240117/iqtisodiyot-ijobiy-ozgarishlar-mishustin-42071680.html
Биз иқтисодиётни барқарор ўсиш траекториясига олиб чиқишга муваффақ бўлдик — Мишустин
Биз иқтисодиётни барқарор ўсиш траекториясига олиб чиқишга муваффақ бўлдик — Мишустин
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин "Россия" халқаро кўргазма ва форумида нутқ сўзлади.
2024-01-17T09:28+0500
2024-01-17T09:28+0500
2024-01-17T11:15+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
кўргазма
яим
михаил мишустин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/10/42070932_0:140:3144:1909_1920x0_80_0_0_09bb7f4a38f51aaf3e75aa2d0dc144c3.jpg
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия ташқи хавфларни бартараф этишга ва ўз иқтисодиётини барқарор ўсиш траекториясига олиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин маълум қилди.Унинг таъкидлашича, Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг 11 ойи давомида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 3,3 фоизга, ишлаб чиқариш саноати эса 7,5 фоизга ўсган.Қайд этилишича, “Россия” кўргазмасида мамлакат ютуқлари билан фаол қизиқувчи кўплаб хорижий меҳмонлар бор."Россия" кўргазма-форуми Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) ҳудудида 4 ноябрдан 12 апрелгача бўлиб ўтади. Бу мамлакат бўйлаб тўлиқ саёҳат бўлиб, ҳар бир ташриф буюрувчи унинг бойлиги ва хилма-хиллиги билан танишиши мумкин. У ерда халқ хўжалигининг турли тармоқлари, жумладан, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият ва туризм намоён бўлади. Тадбирда аллақачон тўрт миллиондан ортиқ киши иштирок этган.
https://sputniknews.uz/20240102/rossiya-nato-maduro-41900355.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/10/42070932_207:0:2938:2048_1920x0_80_0_0_cf17be331ade24c035d1e22252d9a3c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ҳукумати раиси михаил мишустин "россия" халқаро кўргазма ва форуми
россия ҳукумати раиси михаил мишустин "россия" халқаро кўргазма ва форуми
Биз иқтисодиётни барқарор ўсиш траекториясига олиб чиқишга муваффақ бўлдик — Мишустин
09:28 17.01.2024 (янгиланди: 11:15 17.01.2024) Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин "Россия" халқаро кўргазма ва форумида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия ташқи хавфларни бартараф этишга ва ўз иқтисодиётини барқарор ўсиш траекториясига олиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин
маълум қилди. “Ҳар бир соҳада ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Биз ташқи хатарларни зарарсизлантиришга ва иқтисодиётни барқарор ўсиш траекториясига олиб чиқишга муваффақ бўлдик”, — деди Мишустин “Россия” кўргазмасининг Молия куни доирасидаги ялпи мажлисида.
Унинг таъкидлашича, Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг 11 ойи давомида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 3,3 фоизга, ишлаб чиқариш саноати эса 7,5 фоизга ўсган.
"Буларнинг барчаси президент топшириқлари ва ҳукумат фаолияти, жумладан, миллий мақсадларга эришиш, стратегик ташаббуслар ва давлат дастурларини амалга ошириш самарасидир", — дея қўшимча қилди у.
Қайд этилишича, “Россия” кўргазмасида мамлакат ютуқлари билан фаол қизиқувчи кўплаб хорижий меҳмонлар бор.
"Россия" кўргазма-форуми Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) ҳудудида 4 ноябрдан 12 апрелгача бўлиб ўтади. Бу мамлакат бўйлаб тўлиқ саёҳат бўлиб, ҳар бир ташриф буюрувчи унинг бойлиги ва хилма-хиллиги билан танишиши мумкин. У ерда халқ хўжалигининг турли тармоқлари, жумладан, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият ва туризм намоён бўлади. Тадбирда аллақачон тўрт миллиондан ортиқ киши иштирок этган.