https://sputniknews.uz/20240116/tramp-respublikachilar-dastlabki-saylovlar-42067268.html
Трамп республикачиларнинг дастлабки сайловларида етакчилик қилмоқда
Трамп республикачиларнинг дастлабки сайловларида етакчилик қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Трамп Айова штатидаги республикачилар партиясининг дастлабки сайловида етакчилик қилмоқда.
2024-01-16T18:00+0500
2024-01-16T18:00+0500
2024-01-16T18:03+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
сайловлар
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33525875_0:1575:2047:2726_1920x0_80_0_0_91c832fd0d2a3ee00c28c7fa9b063385.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Душанба куни кечқурун NBC телеканали томонидан эълон қилинган овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Айова штатидаги республикачилар партиясидаги сайловда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.Республикачилар тарафдорларининг ўртача ярми Трампни қўллаб-қувватлаган. Иккинчи ўрин учун кураш Флорида губернатори Рон Десантис ва АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли ўртасида кечиши кутилмоқда. Тадбиркор Вивек Рамасвами ва Арканзаснинг собиқ губернатори Аса Хатчинсон курашдан чиқишган.Бутун штатдаги республикачилар кокусларининг натижалари кечки пайт эълон қилинади. Айова штатидаги овоз бериш АҚШнинг асосий мавсумини очди.Ягона номзодни аниқлаш учун республикачилар кокус деб аталадиган юзма-юз конференциялар ўтказишади.Улар маҳаллий вақт билан соат 19.00 да бошланди, участкаларда номзодлар вакиллари ёки сиёсатчиларнинг ўзлари сўзга чиқди, шундан сўнг рўйхатга олинган сайловчилар бюллетенлар ёрдамида овоз берди.Айова штати июль ойида бўлиб ўтадиган республикачилар миллий қурултойига 40 делегат юборади, улар кокуслар натижаларига мутаносиб равишда номзодлар ўртасида тақсимланади. Миллий қурултойда жами 2,5 минг киши овоз беради, ғалаба қозониш учун номзод 1215 делегатнинг овозига эга бўлиши керак.Демократлар қурултойида 3,9 минг делегат қатнашади, номзод ғалаба қозониши учун 1969 овоз керак. Демократлар Айова штатида кокусга кирмайди ва почта орқали овоз беради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33525875_0:1191:2047:2726_1920x0_80_0_0_0b299caf008291c50a0b0459921f4c6a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
трамп айова штати республикачилар партияси дастлабки сайлов
трамп айова штати республикачилар партияси дастлабки сайлов
Трамп республикачиларнинг дастлабки сайловларида етакчилик қилмоқда
18:00 16.01.2024 (янгиланди: 18:03 16.01.2024) Трамп Айова штатидаги республикачилар партиясининг дастлабки сайловида етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Душанба куни кечқурун NBC телеканали томонидан эълон қилинган овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Айова штатидаги республикачилар партиясидаги сайловда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда
РИА Новости маълум қилди.
Республикачилар тарафдорларининг ўртача ярми Трампни қўллаб-қувватлаган. Иккинчи ўрин учун кураш Флорида губернатори Рон Десантис ва АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли ўртасида кечиши кутилмоқда. Тадбиркор Вивек Рамасвами ва Арканзаснинг собиқ губернатори Аса Хатчинсон курашдан чиқишган.
Бутун штатдаги республикачилар кокусларининг натижалари кечки пайт эълон қилинади. Айова штатидаги овоз бериш АҚШнинг асосий мавсумини очди.Ягона номзодни аниқлаш учун республикачилар кокус деб аталадиган юзма-юз конференциялар ўтказишади.
Улар маҳаллий вақт билан соат 19.00 да бошланди, участкаларда номзодлар вакиллари ёки сиёсатчиларнинг ўзлари сўзга чиқди, шундан сўнг рўйхатга олинган сайловчилар бюллетенлар ёрдамида овоз берди.
Айова штати июль ойида бўлиб ўтадиган республикачилар миллий қурултойига 40 делегат юборади, улар кокуслар натижаларига мутаносиб равишда номзодлар ўртасида тақсимланади. Миллий қурултойда жами 2,5 минг киши овоз беради, ғалаба қозониш учун номзод 1215 делегатнинг овозига эга бўлиши керак.
Демократлар қурултойида 3,9 минг делегат қатнашади, номзод ғалаба қозониши учун 1969 овоз керак. Демократлар Айова штатида кокусга кирмайди ва почта орқали овоз беради.