“Тўмарис издошлари-2023” республика танлови ғолиблари тақдирланди

© Министерство обороныНаграждены победители республиканского конкурса "Последователи Томарис-2023"
Награждены победители республиканского конкурса Последователи Томарис-2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2024
Oбуна бўлиш
“Тўмарис издошлари-2023” танловининг 13 нафар ғолиблари тақдирланди. Уларга мудофаа вазирининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. “Тўмарис издошлари-2023” республика танлови ғолиблари тақдирланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ҳарбий хизматчи аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳарбий жамоаларда уларнинг ўрнини ошириш, кундалик хизматда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 19-20 октябрь кунлари Қуролли Кучлар тузилмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида “Ватан меҳри юрагимда” шиори остида “Тўмарис издошлари-2023” номли Республика танлови ўтказилган эди.
Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, унда вазирлик терма жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритган эди.
Мудофаа вазирлиги Ҳарбий тиббиёт академияси катта мажлислар залида мазкур танлов иштирокчиларини тақдирлашга бағишлаган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва бошқа давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан вазир ўринбосари бугун Ўзбекистонда ҳар соҳада, шу жумладан, ҳарбий хизматда ҳам илғорликка эришаётган аёлларнинг шаънига илиқ фикрларини билдирди. Улардаги юксак билим, малака матонат ва жасоратни эътироф этди. Уларнинг келгуси хизмат фаолиятларига янада улкан зафарлар тилади.
Тантанада “Тўмарис издошлари-2023” танловининг 13 нафар ғолиблари тақдирланди. Уларга мудофаа вазирининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва кенг жамоатчилик вакилларига “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак-нишони топширилди.
Янгиликлар лентаси
0