Қозоғистон ва Тожикистонда “made in Uzbekistan” савдо уйи очилади

© МИВТ УзбекистанаФлаги Узбекистана и Казахстана
Флаги Узбекистана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Oбуна бўлиш
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 2023 йилда Озарбайжон давлатида “made in Uzbekistan” савдо уйи очилди. Жорий йилда эса Қозоғистон ва Тожикистон давлатларида ҳам шундай савдо масканларини барпо этиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Жорий йилда Қозоғистон ва Тожикистон давлатларида “made in Uzbekistan” савдо уйи очилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.
Таъкидланишича, экспорт қилинган маҳсулотларнинг 27 фоизи металл буюмлар, 10 фоизи керамика маҳсулотлари, 14 фоизи ПВХ профил, труба ва пластмасса маҳсулотлари, 8 фоизи қуруқ қурилиш қоришмалари каби маҳсулотлар улушига тўғри келди. Экспорт қилинган қурилиш материаллари турлари 55 дан 65 га ошган бўлса, экспорт географияси 43 давлатдан 53 тага ошди.
Давлатлар кесимида таҳлил қилинганда экспорт қилинган маҳсулотларнинг 34,5 фоизи Қозоғистон ҳиссасига, 17,4 фоизи Қирғизистонга, 12,6 фоизи Тожикистонга, 12,3 фоизи Россия Федерациясига, 4,2 фоизи Туркманистонга, 3,2 фоизи Литвага ва 2,3 фоизи Хитой давлатларига тўғри келган.
Шу билан бирга, Таиланд, Бельгия, Фиджи, Исроил, Испания, Франция, Хорватия, Ироқ, Бразилия ва бошқа шу каби давлатларнинг бозорларини ўзлаштирилиши ҳисобига маҳсулотлар экспорт географияси кенгайтирилди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг ўзида қўшимча 10 тадан ортиқ янги маҳсулотлар экспорт қилинди.
Шунингдек, экспорт кўламини кенгайтириш, янги ҳамкорларни топиш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар ва уюшма мутахассислари Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Хитой, Эрон каби давлатларда ташкил этилган халқаро кўргазма форумларда иштирок этаётгани таъкидланди.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 2023 йилда Озарбайжон давлатида “made in Uzbekistan” савдо уйи очилди. Жорий йилда эса Қозоғистон ва Тожикистон давлатларида ҳам шундай савдо масканларини барпо этиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, қурилиш материалларининг асосий экспорт бозорлари қўшни республикалар ҳисобланади. Хусусан, Қозоғистонга – 193 млн долларлик, Россияга – 110 млн долларлик, Қирғизистонга – 93 млн долларлик, Тожикистонга – 86 млн долларлик, Литвага – 29 млн долларлик, Латвияга – 16 млн долларлик, Туркманистонга –15 млн долларлик, Кореяга – 11 млн долларлик, Афғонистонга – 2 млн долларлик, Озарбайжонга – 7 млн долларлик қурилиш материаллари экспорти амалга оширилган.
Янгиликлар лентаси
0