Ўзбекистон Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Катара. Визит эмира Катара шейх Тамима бин Хамад Аль Тани в Узбекистан.
Флаги Узбекистана и Катара. Визит эмира Катара шейх Тамима бин Хамад Аль Тани в Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Oбуна бўлиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–18-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0