Мирзиёев мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности.
Шавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида президентга Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида батафсил ахборот берилди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев кеча, 11 январь куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Кейинги йилларда қўшинларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлиги самараси ва сифатини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг малака ва кўникмаларини юксалтириш учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида зарур инфратузилмага эга бир қатор ўқув полигонлари барпо этилди ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кунда янги босқичга кўтарилаётган мудофаа саноатини модернизация қилиш ва салоҳиятини оширишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Айнан шу мақсадда ўтган йилнинг январь ойида президент Мудофаа саноати агентлигини Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказиш ва унинг фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан топшириқ берган эди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности.
Шавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Агентлик томонидан зарур ҳарбий-техник маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, замонавий ҳарбий техникаларни харид қилиш ва қўшинларга етказиш ҳамда мавжуд қурол-аслаҳа намуналарини модернизация қилиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.
Ташриф давомида президентга Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида батафсил ахборот берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности.
Шавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ қисқа муддатда Мудофаа вазирлигининг бир нечта техник бўлинмалари негизида кенг кўламли қурилиш ишлари бажарилди, мавжуд объектлар мукаммал таъмирланди ва реконструкция қилинди. Кластер ҳудудига Мудофаа вазирлигининг техникани таъмирлаш заводи ва Марказий автомобиль техникасини сақлаш базаси кўчирилди.
Янги кластер ҳудудида жойлашган корхоналар ўзаро интеграция қилиниб, уларнинг ягона таъмирлаш цехлари ташкил қилинди. Мазкур корхоналарда қурол-яроғ ва ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, оптик ва электрон-оптик асбоблар, ўқотар ва артиллерия қуроллари модернизация қилинмоқда ҳамда металларга юқори аниқликда ишлов берилмоқда.
Давлат раҳбари ушбу қувватлар фаолияти билан танишиб, соҳага илғор технологияларни кенг жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш зарурлигини қайд этди, корхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шунингдек, давлат раҳбарига Мудофаа саноати агентлигининг янги кластеридаги ишлаб чиқариш қувватлари томонидан таъмирланган ва модернизация қилинган ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари намойиш этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности.
Шавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Мудофаа саноати маҳсулотларининг тақдимоти чоғида давлат раҳбарига "Келажак аскари" мажмуаси таркибига кирувчи махсус аслаҳа ва анжомлар тўплами амалда намойиш этилди. Ушбу тўплам Ўзбекистон мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг хусусиятлари жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган муқобилларидан қолишмайди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности.
Шавкат Мирзиёев посетил производственный кластер Агентства оборонной промышленности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Ташриф чоғида Олий Бош Қўмондон янги турдаги ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича корхона фаолиятига старт берди. Маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, муҳандис ва мутахассислар малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Якунда президент мутасаддиларга мудофаа саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Янгиликлар лентаси
0