Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК ва ЖССТ ўзаро англашув меморандумини қандай амалга оширмоқда?

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишФлаги стран-участниц Евразийского экономического союза (ЕАЭС)
Флаги стран-участниц Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2024
Oбуна бўлиш
ЕИКнинг Санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари департаменти томонидан учрашув ташкил қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб масалаларини ҳал этиш мақсадида ЖССТ Европа минтақавий бюросининг ЕИК билан ўзаро ҳамкорлик учун масъул вакили Бахтигул Карриева билан учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда ЕИК сайтида хабар берилди.
Учрашув ЕИКнинг Санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари департаменти томонидан ташкил қилинди.
Департамент директори Наталья Жукова раислигида ўтказилган йиғилишда 2023-2025 йилларга мўлжалланган ЕИК ва ЖССТ Европа минтақавий бюроси ўртасида ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Комиссия ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги мулоқот янги, янада юқори босқичга кўтарилди ва ўзаро англашув меморандуми тузилганидан бери фаол ривожланишда давом этмоқда”, — деди Наталья Жукова.
Меморандум 2021 йилда ЕИКнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Виктор Назаренко ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори доктор Ханс Клюге томонидан имзоланган.
“Ишончим комилки, Режани амалга ошириш ЕОИИ давлатлари фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини сақлаб қолади, уларга профилактика тиббиёти соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижалари ва амалий ютуқлардан ўз вақтида ва тўлиқ фойдаланиш имкониятини беради, уларни юқумли таҳдидлардан ҳимоя қилади, ҳаёт давомийлиги ва сифатини оширади”, - деди Бахтигул Карриева.
Янгиликлар лентаси
0