https://sputniknews.uz/20240111/covid-shifoxona-covid-19-41999341.html
COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони ошди
COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони ошди
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йилнинг декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмди.
2024-01-11T10:10+0500
2024-01-11T10:10+0500
2024-01-11T10:52+0500
дунё янгиликлари
дунёда
жсст
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0c/22168972_0:0:2350:1322_1920x0_80_0_0_dd1bcffc398529d7f7f926083fd71942.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўтган ойда COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони 42 фоизга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) таяниб хабар берди.Айтилишича, ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди. Аммо ҳали ҳам вирус мутацияга учрашда давом этяпти. Ачинарли жиҳати, инфекцияни юқтириш ва ўлим ҳолатлари яна кўпаймоқда.Хусусан, ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, ўтган йилнинг декабрь ойида коронавирус ташхиси қўйилганлар сони сезиларли даражада ошган.Мисол учун, декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмган, инфекция туфайли госпитализация қилинганлар сони ноябрь ойига нисбатан 42 фоиз, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар эса 62 фоизга ошган.Ўсиш динамикаси кузатилаётган ҳудудлар орасида Европа ва Америка минтақасида жойлашган давлатлар етакчи. ЖССТ раҳбари ушбу эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, коронавирусга қарши эҳтиёт чораларини изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади."Бу борада арзон ва ишончли синамалар, тавсия этилган даволаш усуллари, тиббий ниқоб ҳамда касалликка қарши вакциналар яхши самара беради. Ҳукуматлар ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишлари керак", — деб қайд этди Гебрейесус.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0c/22168972_131:0:2220:1567_1920x0_80_0_0_673ae07431d5c3124f6a2e1f06025214.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
covid-19 шифохона соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
covid-19 шифохона соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони ошди
10:10 11.01.2024 (янгиланди: 10:52 11.01.2024) Ўтган йилнинг декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўтган ойда COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони 42 фоизга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) таяниб
хабар берди. Айтилишича, ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди. Аммо ҳали ҳам вирус мутацияга учрашда давом этяпти. Ачинарли жиҳати, инфекцияни юқтириш ва ўлим ҳолатлари яна кўпаймоқда.
Хусусан, ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, ўтган йилнинг декабрь ойида коронавирус ташхиси қўйилганлар сони сезиларли даражада ошган.
"Буни Янги йил байрами арафасида савдо расталари, томошагоҳ ва бошқа жамоат жойлари нисбатан гавжум бўлгани ҳамда "омикрон" штаммининг янги JN.1 варианти кенг тарқала бошлагани билан изоҳлаш мумкин", — дейилади хабарда.
Мисол учун, декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмган, инфекция туфайли госпитализация қилинганлар сони ноябрь ойига нисбатан 42 фоиз, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар эса 62 фоизга ошган.
Ўсиш динамикаси кузатилаётган ҳудудлар орасида Европа ва Америка минтақасида жойлашган давлатлар етакчи. ЖССТ раҳбари ушбу эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, коронавирусга қарши эҳтиёт чораларини изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
"Бу борада арзон ва ишончли синамалар, тавсия этилган даволаш усуллари, тиббий ниқоб ҳамда касалликка қарши вакциналар яхши самара беради. Ҳукуматлар ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишлари керак", — деб қайд этди Гебрейесус.