Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида кичик тадбиркорлик субъектлари сони кўп?
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўтган йилнинг 1 декабрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 428 396 тани ташкил этган. Шундан 424 695 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони:
Тошкент шаҳрида – 87 780 та;
Тошкент вилоятида – 39 461 та;
Самарқанд вилоятида – 38 149 та;
Фарғона вилоятида – 37 050 та;
Қашқадарё вилоятида – 29 334 та;
Бухоро вилоятида – 27 837 та;
Андижон вилоятида – 24 912 та;
Хоразм вилоятида – 24 424 та;
Наманган вилоятида – 23 608 та;
Қорақалпоғистон Р. – 22 059 та;
Сурхондарё вилоятида – 21 427 та;
Навоий вилоятида – 19 966 та;
Жиззах вилоятида – 17 124 та;
Сирдарё вилоятида – 11 564 та.