https://sputniknews.uz/20240107/sariosiyo-toshkent-ilk-sinov-parvoz-41944666.html
Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятига "ATR-72", "Let L-410" ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали авиақатновлар йўлга қўйилади.
2024-01-07T10:40+0500
2024-01-07T10:40+0500
2024-01-07T10:40+0500
жамият
ўзбекистон
авиапарвозлар
тошкент
термиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/07/41945037_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_794551e4602dda25bf3a0f04f425d930.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. "Тошкент – Термиз", "Термиз – Сариосиё", "Сариосиё – Тошкент" йўналишида илк синов парвозлари амалга оширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Uzbekistan airways” АЖ ва “Uzbekistan airports” АЖнинг тегишли мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ 5 январь куни "Let L-410" ҳаво кемасида Тошкент – Термиз, Термиз – Сариосиё, Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвозларини амалга оширди.Ишчи гуруҳ Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларида фойдаланиш талаблари, мавжуд инфратузилма, Сариосиё аэродромининг "ATR-72" ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятларини ўрганди. Шунингдек, фуқаро авиацияси халқаро нормаларига мувофиқ йўловчи терминалини барпо этиш ва зарурий инфратузилмани яратиш бўйича вазифалар белгиланди.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилган эди.
ўзбекистон
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/07/41945037_63:0:1200:853_1920x0_80_0_0_e7557e2ede1d4661183b8f32998746a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сариосиё – тошкент илк синов парвози сурхондарё вилояти "atr-72" "let l-410"
сариосиё – тошкент илк синов парвози сурхондарё вилояти "atr-72" "let l-410"
Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
Сурхондарё вилоятига "ATR-72", "Let L-410" ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали авиақатновлар йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. "Тошкент – Термиз", "Термиз – Сариосиё", "Сариосиё – Тошкент" йўналишида илк синов парвозлари амалга оширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги
хабар берди. Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Uzbekistan airways” АЖ ва “Uzbekistan airports” АЖнинг тегишли мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ 5 январь куни "Let L-410" ҳаво кемасида Тошкент – Термиз, Термиз – Сариосиё, Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвозларини амалга оширди.
Ишчи гуруҳ Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларида фойдаланиш талаблари, мавжуд инфратузилма, Сариосиё аэродромининг "ATR-72" ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятларини ўрганди.
Шунингдек, фуқаро авиацияси халқаро нормаларига мувофиқ йўловчи терминалини барпо этиш ва зарурий инфратузилмани яратиш бўйича вазифалар белгиланди.
"Белгиланган вазифалар амалга оширилганидан сўнг Туризм қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудга жалб этилган туристларни ва маҳаллий аҳолини авиамобиллигини таъминлаш бўйича "ATR-72", "Let L-410" ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали авиақатновлар йўлга қўйилади", — дейилаган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилган эди.