Ўзбекистоннинг яна тўртта аэропортида “Tax Free” тизими жорий этилди
© Пресс-служба “Uzbekistan Airports”В четырех аэропортах Узбекистана внедрена система Tax Free
© Пресс-служба “Uzbekistan Airports”
Oбуна бўлиш
“Tax Free” тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. 2024 йилнинг бошида Навоий, Қарши, Нукус ва Термиз аэропортларида Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий этилган “Tax Free” хизматининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва улар ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” хабар берди.
“Tax Free” тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади. Кешбэк тўлови амалга ошириладиган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарорида белгиланган. Булар қаторига сувенирлар, ёнғоқлар, мевалар ва қуритилган мевалар, чарм ва мўйнали маҳсулотлар, гиламлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқалар киради.
© Пресс-служба “Uzbekistan Airports”В четырех аэропортах Узбекистана внедрена система Tax Free
В четырех аэропортах Узбекистана внедрена система Tax Free
© Пресс-служба “Uzbekistan Airports”
ҚҚС тўловини қайтариш учун “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтиш ва амалга оширилган харидлар чекини сканердан ўтказиш керак. Аэропортдан жўнаб кетаётганда, йўловчи рейсга рўйхатдан ўтиши керак, сўнгра бортга чиқиш талонини ва товарларнинг ўзини кўрсатган ҳолда у “Tax Free” хизматига мурожаат қилиши лозим. “Tax Free” тизимида рўйхатдан ўтган товарларни қўл юки сифатида қолдириш ёки уни рейсга рўйхатдан ўтиш пештахтасига қайтариб, багаж сифатида олиб ўтиш мумкин.
“Tax Free” хизматидан фойдаланиш учун товарларнинг умумий харид суммаси камида 1 миллион сўм бўлиши керак. Бундан ташқари, маҳсулот очилмаслиги ёки ишлатилмаслиги лозим. Солиқ қўмитаси ходимлари маҳсулотнинг барча мезонларга жавоб беришини текширгандан сўнг, кешбэк расмийлаштиради. Турли тоифадаги товарлар учун йўловчи ҚҚС суммасининг 90 фоизигача қайтариши мумкин. Кешбэк йўловчининг картасига расмийлаштирилади ва тўловни қайтариш рўйхатга олинган ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин амалга оширилади.
Бугунги кунда “Tax Free” тизими Ўзбекистоннинг 9 та халқаро аэропортларида: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Урганч, Навоий, Қарши, Нукус ва Термизда жорий этилган.