https://sputniknews.uz/20240105/toshkentdagi-bozorlarda-qurilish-ishlari-olib-boriladi-41936376.html
Тошкентдаги бозорларда қурилиш ишлари олиб борилади
Тошкентдаги бозорларда қурилиш ишлари олиб борилади
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи босқичда пойтахтнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланади.
2024-01-05T17:10+0500
2024-01-05T17:10+0500
2024-01-05T17:10+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
бозор
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1b/36354512_0:27:2730:1563_1920x0_80_0_0_87cdb0b1147f7e79e275dd7816f0a8af.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида, бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, ушбу ишларнинг биринчи босқичида, пойтахтнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланади.Таъкидланишича, бозорга олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилаётганлиги ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобиль йўлларининг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда.Бунда, тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ой муддатга озод қилинади.Шунингдек, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида “Қўйлиқ” массивидан бозор ҳудудигача йўл кира хаққи олинмайдиган 10 та автобус йўналишга қўйилиб, жамоат транспорти учун шоҳ бекат ташкил қилинди ва шаҳарнинг барча йўналишларга чиқиш имкони яратилди.Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимлар “Food city” ва “Tashkent Index” савдо мажмуаларида иш билан таъминланади.Шу тариқа, бозорларни тартибга келтириш, кўчириш ёки реконструкция қилиш ишлари пойтахт бўйлаб давом этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1b/36354512_258:36:2569:1769_1920x0_80_0_0_fd0c17c418ed8d98b9077b65ba166e35.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкентдаги бозорларда қурилиш ишлари олиб борилади
тошкентдаги бозорларда қурилиш ишлари олиб борилади
Тошкентдаги бозорларда қурилиш ишлари олиб борилади
Биринчи босқичда пойтахтнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида, бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, ушбу ишларнинг биринчи босқичида, пойтахтнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланади.
Таъкидланишича, бозорга олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилаётганлиги ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобиль йўлларининг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда.
“Реконструкция даврида тадбиркорлар ўз фаолиятини “Food city”, “Tashkent Index” ва бошқа савдо мажмуаларида ташкил этилган қулай шароитларда давом эттирилиши таклиф қилинади”, - дейилади хабарда.
Бунда, тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ой муддатга озод қилинади.
Шунингдек, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида “Қўйлиқ” массивидан бозор ҳудудигача йўл кира хаққи олинмайдиган 10 та автобус йўналишга қўйилиб, жамоат транспорти учун шоҳ бекат ташкил қилинди ва шаҳарнинг барча йўналишларга чиқиш имкони яратилди.
Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимлар “Food city” ва “Tashkent Index” савдо мажмуаларида иш билан таъминланади.
Шу тариқа, бозорларни тартибга келтириш, кўчириш ёки реконструкция қилиш ишлари пойтахт бўйлаб давом этади.