ЕОИИ мамлакатлари учун қутқарув воситалари: янги стандартлар қачондан кучга киради?

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишСотрудник МЧС во время тушения пожара
Сотрудник МЧС во время тушения пожара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2024
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, давлатлараро стандартлар Россия Федерациясининг ўхшаш миллий стандартлари асосида ишлаб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 2024 йил 1 мартдан бошлаб ЕОИИ мамлакатларидаги фавқулодда вазиятлар зоналарида ишлаш учун гидравлик ва пневматик авария-қутқарув воситаларига қўйиладиган техник талабларни белгилайдиган иккита янги давлатлараро стандартлар кучга киради, деб ёзади РИА Новости.
“Биринчи марта табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган гидравлик ва пневматик авария-қутқарув воситаларига қўйиладиган умумий техник талабларни белгиловчи иккита давлатлараро стандарт тасдиқланди: “Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Гидравлик авария-қутқарув воситаси. Умумий техник талаблар”, “Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Пневматик авария-қутқарув воситаси. Умумий техник талаблар”, - дейилади Фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича Бутунроссия илмий-тадқиқот институти сайтида.
Ҳужжатлар мазкур институт олимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 1 мартидан кучга киради.
“Давлатлараро стандартлар 2023 йил 1 июндан бошлаб ЕОИИнинг “Фуқаро мудофааси ва табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган маҳсулотлар хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламенти кучга кириши муносабати билан тайёрланган. Барча манфаатдор томонларни тайёрлаш ва мослаштириш учун ўтиш даври 2025 йил 1 январда якунланади”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, давлатлараро стандартлар Россия Федерациясининг ўхшаш миллий стандартлари асосида ишлаб чиқилган.
Янги стандартлар авария-қутқарув воситаларининг унификациясини, уларнинг таркибий қисмлари, бутловчи қисмлари ва материалларининг мослиги ва алмашинишини, шунингдек, уларнинг номенклатурасини оптималлаштиришни таъминлайди. Давлатлараро стандартлардан фойдаланиш восита ва унинг таркибий қисмларига қўйиладиган талабларни тартибга солиш ва тизимлаштиришга ёрдам беради, фавқулодда вазиятларга жавоб бериш контекстида ЕОИИ мамлакатларида хавфсизлик даражасини оширади.
Янгиликлар лентаси
0