Янги йил қувончи: 11 минг нафар болага "Президент совғаси" топширилди

Oбуна бўлиш
Бу сафар 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 11 минг нафар болага “Президент совғаси” тайёрланди.
Анъанага кўра, Янги йил байрамлари олдидан “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, “SOS” маҳаллалари, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва ота-онаси Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлганлар, шунингдек, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология марказининг “Меҳрли мактаб” ўқувчиларига мамлакат президенти номидан совғалар топширилади.
Бу сафар 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 11 минг нафар болага “Президент совғаси” тайёрланди. Ҳар бир совғадан ширинликлар, канцелярия буюмлари, смарт-соатлар ва бошқа совғалар жой олди. 12 ёшдан ошган 1600 нафар ўсмирга планшетлар совға қилинди.
“Президент совғаси” мамлакатнинг 10 та вилоятига самолётда, қолганларига юк ташувчи автомашиналарда жўнатилди.
Тантанали ва байрамона муҳитда совғалар Тошкентдаги 30-сонли Меҳрибонлик уйининг 97 нафар тарбияланувчисига ҳам топширилди. Болаларга президент совғалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари, шунингдек, бошқа вазирлирликлар томонидан топширилди.
Янгиликлар лентаси
0