https://sputniknews.uz/20240104/ukraina-asir-248-nafar-rus-askar-41919349.html
Украина асирлигидан 248 нафар рус аскари қайтарилди
Украина асирлигидан 248 нафар рус аскари қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик ҳарбий хизматчилар Киев режими назорати остидаги ҳудуддан қайтарилди.
2024-01-04T12:04+0500
2024-01-04T12:04+0500
2024-01-04T12:04+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
украина
ҳарбийлар
ҳарбий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/16/30150828_0:40:1280:760_1920x0_80_0_0_d0c2275a09f7470e913b2312d4864bc4.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари воситачилиги ёрдамида 248 нафар россиялик ҳарбий Украина асирлигидан қайтарилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова аниқлик киритишича, 75 нафар ҳарбий хизматчи алмашинувсиз қайтарилган. Вазиятдан хабардор манбанинг РИА Новостига берган хабарига кўра, “илгари алмаштирилган беш нафар “Азов”* тузилмаси жангарилари барча келишувларни бузган ҳолда Туркиядан Украинага олиб кетилганидан кейин” Россия ваколатли органларининг тинимсиз ҳаракати натижасида бу имконият пайдо бўлди.Июль ойида Владимир Зеленский Туркияга ташриф буюрди, шундан сўнг бир неча “Азов”* етакчилари у билан бирга Киевга қайтиб келишди. Улар 2022 йилнинг май ойида Мариуполдаги “Азовсталь” заводига ҳужум пайтида қўлга олинган, ўтган йилнинг сентябрида эса Украинага ҳарбий асир алмашиш учун топширилган. Ўшанда Россия 56 кишини қабул қилган. Келишув шартларига кўра, жангарилар можаро тугагунча Туркияда қолиши керак эди.Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, озод этилганларнинг барчасига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.Декабрь ойи ўрталарида президент Владимир Путин сўнгги пайтларда украиналик ҳарбий асирлар сони кескин ошганини айтди. Ўтган йилнинг сўнгги ҳафтасида ярми Купянск йўналишида бўлган Украина қуролли кучларининг 43 нафар аскари рус қўшинларига таслим бўлди.*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/16/30150828_107:0:1174:800_1920x0_80_0_0_2fcf5928909210832073a75dc5071871.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россиялик ҳарбий хизматчилар киев режими асир
россиялик ҳарбий хизматчилар киев режими асир
Украина асирлигидан 248 нафар рус аскари қайтарилди
Россиялик ҳарбий хизматчилар Киев режими назорати остидаги ҳудуддан қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари воситачилиги ёрдамида 248 нафар россиялик ҳарбий Украина асирлигидан қайтарилди. Бу ҳақда
РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“3 январь куни мураккаб музокаралар жараёни натижасида 248 нафар россиялик ҳарбий хизматчи Киев режими назорати остидаги ҳудуддан қайтарилди”, – дейилади баёнотда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова аниқлик киритишича, 75 нафар ҳарбий хизматчи алмашинувсиз қайтарилган. Вазиятдан хабардор манбанинг РИА Новостига берган хабарига кўра, “илгари алмаштирилган беш нафар “Азов”* тузилмаси жангарилари барча келишувларни бузган ҳолда Туркиядан Украинага олиб кетилганидан кейин” Россия ваколатли органларининг тинимсиз ҳаракати натижасида бу имконият пайдо бўлди.
Июль ойида Владимир Зеленский Туркияга ташриф буюрди, шундан сўнг бир неча “Азов”* етакчилари у билан бирга Киевга қайтиб келишди. Улар 2022 йилнинг май ойида Мариуполдаги “Азовсталь” заводига ҳужум пайтида қўлга олинган, ўтган йилнинг сентябрида эса Украинага ҳарбий асир алмашиш учун топширилган. Ўшанда Россия 56 кишини қабул қилган. Келишув шартларига кўра, жангарилар можаро тугагунча Туркияда қолиши керак эди.
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, озод этилганларнинг барчасига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
“Россия ҳаво-космик кучларининг ҳарбий-транспорт самолётлари ҳарбий хизматчиларни Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларига даволаш ва реабилитация қилиш учун етказиб беради”, — қўшимча қилди вазирлик.
Декабрь ойи ўрталарида президент Владимир Путин сўнгги пайтларда украиналик ҳарбий асирлар сони кескин ошганини айтди. Ўтган йилнинг сўнгги ҳафтасида ярми Купянск йўналишида бўлган Украина қуролли кучларининг 43 нафар аскари рус қўшинларига таслим бўлди.
*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.