Украина Қуролли кучлари командири Россия армиясининг устунлигини тан олди

© Foto : © Фото пресс-центра штаба Операции Объединенных силУкраинские военные с ракетным комплексом Javelin
Украинские военные с ракетным комплексом Javelin - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2024
Oбуна бўлиш
Украина қуролли кучлари командири Ролло: бу жуда жиддий рақиб. Дунёдаги аксарият қўшинлардан жиддийроқ.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Россия армияси Украинаникига қараганда яхшироқ жиҳозланган. Бу ҳақда учинчи ҳужум бригадаси батальон командири Ролло маълум қилди, деб ёзади РИА Новости "Страна.ua" нашрига таяниб.
“Россия армияси Украинаникидан ёмон эмас, ҳатто ундан ҳам яхшироқ. Украинаникига қараганда технологик жиҳатдан яхши жиҳозланган, кўпроқ техника, яхши қуроллар, яхши жиҳозлар”, — деди у.
Унинг фикрича, руслар армияни жиҳозлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам яхшироқ давлат дастурларига эга.
“Рақибни кам баҳоламаслик керак, бу жуда жиддий рақиб. Дунёдаги аксарият қўшинлардан жиддийроқ”, — дея хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0