https://sputniknews.uz/20240103/rossiya-neft-bozorlaridagi-vaziyatga-moslashdi-ekspert-41916199.html
Россия нефть бозорларидаги вазиятга мослашди — эксперт
Россия нефть бозорларидаги вазиятга мослашди — эксперт
Sputnik Ўзбекистон
2023 йил 2022 йилда содир бўлган ўзгаришларга тўлиқ мослашиш даври бўлди. Бутун жаҳон энергетика бозорига таъсир кўрсатган трансформацияга Россияга қарши киритилган санкциялар сабаб бўлди.
2024-01-03T18:17+0500
2024-01-03T18:17+0500
2024-01-03T18:17+0500
колумнистлар
нефть
россия
қозоғистон
озарбайжон
ғарб
санкция
санкциялар
иқтисод
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24379953_8:219:3066:1939_1920x0_80_0_0_d754bf77b7505742db807a3519fa06b7.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Игорь Юшков. Бозор қайта қурилишининг икки тўлқинини тахминан ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси 2022 йилнинг баҳорида бошланган. Ўтган йилнинг март ойида АҚШ 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Россия нефти, нефть маҳсулотлари, кўмир ва газини импорт қилишни тақиқлаган эди. Шу билан бирга, Европа компаниялари илгари тузилган узоқ муддатли шартномалар бўйича хом ашё олишда давом этган бўлсаларда, Россия нефтининг янги партияларини спот бозорда сотиб олишдан очиқчасига қўрқишди. Масалан, Shell Россия нефтининг бир қисмини сотиб олди ва расмий узр сўради ва буни "қийин қарор" деб атади. Бу Россиядан нефть оқимининг Осиё бозорларига йўналтирилишига олиб келди.Аммо ташувчилар ва янги харидорлар билан шартномалар имзолаш учун бир неча ҳафта керак бўлди, бу вақт ичида Россиядан экспорт камайди. Натижада биржадаги нархлар бир баррель учун 120 долларга етди. Аммо 2022 йилнинг биринчи ярмида Россия нефтига чегирмалар ҳам ошди, чунки Москва анъанавий етказиб берувчиларни Осиё бозорларидан сиқиб чиқариши ва санкциялар хавфини қоплаши керак эди. Бироқ, ўтган йил давомида чегирма аста-секин камайди.Жорий “нефть йили” 2022 йил 5 декабрда, Россияга қарши икки турдаги санкциялар кучга кирганида бошланди: 1) денгиз орқали Европа Иттифоқига ташиладиган рус нефтини импорт қилишни тақиқлаш, 2) “нархлар чегараси” ( нефтни танкерларда ташишни тақиқлаш ва агар нарх бир баррель учун 60 доллардан ошса, ушбу транспортни суғурталаш). 2023 йил 5 февралдан бошлаб худди шундай чекловлар (ҳам эмбарго, ҳам “нарх чегараси”) Россия нефть маҳсулотларига нисбатан қўлланила бошланди.Киритилган чекловлар Россия нефть ва ёқилғи сотиш бозорларининг концентрациясига олиб келди. Агар алоҳида мамлакатларга қаралса, Хитой кўп йиллар давомида Россия нефтининг энг йирик харидори бўлиб келган. Бироқ, Европа Иттифоқи мамлакатлари биргаликда харид қилиш ҳажми бўйича ундан олдинда эди. Умуман олганда, Россия экспорти анча диверсификацияланганлиги маълум бўлди.Танкерларда етказиб бериш ортиб бормоқда2023 йил декабрига келиб, денгиз орқали ташилган Россия нефтининг қарийб 70,5 фоизи икки давлат: Хитой ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келди. Учинчи ўринда турган Туркияга етказиб бериш ҳисобга олинса, танкерларда нефт етказиб бериш тахминан 84 фоизни ташкил қилади. Агар қувур орқали етказиб бериш ҳам ҳисобга олинса, кўрсаткичлар янада юқори бўлади.Бир томондан, бундай концентрация риск ҳисобланади, чунки Россия ўзининг асосий экспорт маҳсулоти бозори сифатида бир нечта мамлакатларга боғланган. Бошқа томондан, Хитой ва Ҳиндистон йирик ва ўсиб бораётган нефть истеъмолчилари ҳисобланади. Улар, Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, қазилма энергия манбаларидан воз кечиш ҳақида фикр юритмайдилар. Хўш, нега бундай фойдали бозорлардан воз кечиш керак?Германиядаги қувурлар ва нефтни қайта ишлаш заводлари орқали экспорт қилиш2023 йилда Россия нефтини қувурлар орқали экспорт қилиш сегментида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Европага нефть қувурлари орқали етказиб бериш Европа Иттифоқи санкциялари билан тақиқланмаган. Аммо 2022 йилда Польша Германияни "Дўстлик" нефть қувури орқали етказиб бериладиган Россия нефтига бир вақтнинг ўзида миллий даражада эмбарго жорий этишга кўндиришга ҳаракат қилди. Натижада, Берлин буни 2023 йил январидан бошлаб амалга оширди, аммо Польшанинг ўзи буни қилмади. Эҳтимол, Варшава шартномалар шартларини бажармаганликлари учун рус компанияларининг даъволаридан қўрқиб, шартномалар тугашини кутмоқчи бўлган. Натижада, 2023 йил февраль ойида Россиянинг ўзи "Дўстлик" орқали Полша нефтни қайта ишлаш заводларига хом ашёни қуйишни тўхтатди.Германия, Россия нефтини қувур линияси билан таъминламаган ҳолда, энг оддий ечимни амалга оширишга ҳаракат қилди – Қозоғистондан Россия орқали транзит ўтадиган худди шу "Дўстлик" нефть қувури орқали нефть импортини келишиш. Томонлар йилига 1,2 миллион тонна нефть етказиб беришга келишиб олдилар. Бироқ, йилнинг 11 ойида бор-йўғи 843 минг тонна қуйилди, декабрь ойида яна 150 минг тоннага яқини етказиб бериш режалаштирилган. Жами – 1 миллион тоннадан озроқ. Бу Россия етказиб берган 2021 йилда 17 миллион тонна ва 2022 йилда 15,1 миллион тонна нефтнинг ўрнини босиш учун етарли эмас."Дўстлик" орқали Россия нефтини импорт қилишдан бош тортгандан кейин Германия нефтни қайта ишлаш заводлари етарли даражада фаолият юритаётгани йўқ. Польшанинг, қайси давлатдан эканлигидан қатъи назар, шарқдан Германияга келаётган нефтнинг олдини олишга интилаётгани вазиятни оғирлаштирмоқда. Варшава немис нефтни қайта ишлаш заводларига Гданскдаги (Польша) танкерлардан жўнатилган нефтни юклашдан манфааатдор. Чунки бу ҳолда у портдан жанубга нефть қувури орқали “Дўстлик” билан кесишган йўлгача ва ундан кейин Германияга ташиш учун пул олади. Буларнинг барчасини немис компаниялари тўлайди. Аммо стратегик мақсад Польша PKN Orlen томонидан немис нефтни қайта ишлаш заводларини сотиб олишдир. Биринчи босқичда у илгари "Роснефт"га тегишли бўлган ва амалда миллийлаштирилган немис нефтни қайта ишлаш заводлари улушларини сотиб олмоқчи. Келажакда эсаВаршава назорат пакетларини бирлаштиришга ҳаракат қилади.ОПEК+ билан масалаларМолиявий нуқтаи назардан, 2023 йил Россиянинг нефть экспортидан тушган даромадининг ошиши билан ажралиб турди. Биринчидан, логистика қурилиши ва молиявий операцияларни тартибга солиш туфайли Россия нефтига чегирма камайди (баррель учун 35 дан 10,3 долларгача).Иккинчидан, жаҳон бозорида нефть нархи июлдан октябргача кўтарилди, бу эса Россияга даромадларни ошириш имконини берди. Бунга ОПEК+ аъзо давлатларининг қарорлари сабаб бўлди. Февраль ойида бош вазир ўринбосари Александр Новак Россия қазиб чиқаришни кунига 500 минг баррелга қисқартиришини айтди, кейин келишувнинг бир қатор томонлари ишлаб чиқаришни кунига 1,2 миллион баррелга қисқартирди. Июль ойидан эса Саудия Арабистони ишлаб чиқаришни кунига яна 1 миллион баррелга қисқартирди. Бу нефть нархини ошириш имконини берди (ноябрда – баррель учун 72,8 доллар).Аммо 2024 йилда нефть саноатининг асосий масаласи айнан ОПEК+ билан боғлиқ. Шартнома иштирокчилари нархларни қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқаришни қисқартираётган бир пайтда, ташкилотга кирмаган давлатлар бошқаларнинг саъй-ҳаракатларидан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда. Табиийки, бундай жараён узоқ давом эта олмайди ва маълум бир нуқтада ишлаб чиқаришнинг янада қисқариши фойдасиз бўлиб чиқади, чунки кўтарилган нарх сотиш ҳажмининг пасайишидан зарарни қопламайди. Бу масала Владимир Путиннинг Саудия Арабистони ва БААга ташрифи, шунингдек, Эрон президентининг 2023 йил охирида Москвага ташрифи чоғида муҳокама қилинган бўлиши мумкин.ОПEК+ мамлакатлари учинчи дунё мамлакатлари ишлаб чиқарувчиларига рухсат бермасдан, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни қондириш учун жаҳонда нефтга ўсиб бораётган талабга тезда жавоб беришлари керак. Бундан ташқари, 2024 йилда Россияда янги лойиҳалар ишга туширилиши кутилмоқда. Масалан, "Роснефт" келгуси йилда "Восток Ойл" лойиҳаси доирасида ишлаб чиқаришни бошлашини эълон қилди. Бунга кўра 2027 йилгача 50 миллион тоннагача ва 2030 йилгача 100 миллион тоннагача етказиб берилиши керак. Битта лойиҳанинг бундай ҳажмлари бутун мамлакат ишлаб чиқариш даражасига таъсир қилади. Шунинг учун ОПEК+ билан ишлаб чиқариш квоталари ҳажмини ошириш масаласини ҳал қилиш ниҳоятда муҳим.2023 йил охиридаёқ бу ҳолатда баъзи рисклар қайд этилган. Шундай қилиб, 21 декабрь куни Ангола минерал ресурслари, нефть ва газ вазири Диамантино Азеведо ўз мамлакати ОПEКдан чиқишини маълум қилди. Бунинг ортидан занжирли реакция ишга тушиб, ОПEК+ келишувитўлиқ барбод бўлиши мумкин, чунки бошқа иштирокчилар ҳам ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин. Муаммо шундаки, агар битим бузилса, ҳамма максимал қувватда ишлаб чиқаради ва нархлар тушади. Бундан нафақат Россия, балки постсовет ҳудудидаги бошқа нефть экспорт қилувчи давлатлар – Қозоғистон ва Озарбайжон ҳам зарар кўради.Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларҲозирча Қозоғистон ва Озарбайжонда амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар бўлмаган. Аксинча, уларнинг нефти Европа бозорида Россия таъминоти йўқлигида муваффақиятли сотилмоқда. Қозоғистон олдиндан хавфсизолигини кўрди ва 2022 йилда экспорт ҳажмини KEPCO нави сифатида белгилади, гарчи нефть ўз кўрсаткичлари бўйича Россиянинг Urals билан бир хил бўлса ҳам. Шу билан бирга, рус навларидан фарқли ўлароқ, KEPCOда чегирма йўқ. Қозоғистон ҳам немис нефтни қайта ишлаш заводларига етказиб бериш ҳажмини кўпайтирмасликдан зарар кўрмади, у ўз нефтини Новороссийск ва Болтиқ денгизи портлари орқали муваффақиятли сотмоқда. Амалга ошириш яхши ташкил этилган оқимлар ва олдинги трейдерлар орқали бўлмоқда.Озарбайжон ҳам жаҳон бозорларини қайта қурилишдан фойда кўрди. Янги нефть етказиб берувчиларидан – Россия ўрнига Европага келган Яқин Шарқ ва Африка давлатларидан фарқли ўлароқ, Озарбайжон қисқа транспорт масофасига эга, бу эса унинг Европадаги сотув ҳажмини оширади. 2023 йилнинг 10 ойи давомида Боку Европага нефть экспортини 9 фоизга оширди.Шундай қилиб, Россия 2023 йилда янги бозор ҳолатига тўлиқ мослашди, деб айтиш мумкин. Қўшни давлатлар эса бу вазиятдан ўз даромадларини ошириш учун фаол фойдаланмоқда. Аммо Россия постсовет мамлакатларини муаммолар манбаи деб ҳисобламайди – бозорларни қайта қуриш Ғарб давлатлари томонидан киритилган Россияга қарши санкциялар туфайли рўй бермоқда. Россия эса нефть қазиб олувчи қўшниларига эмас, айнан санкция киритганларга қарши.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24379953_810:243:3072:1940_1920x0_80_0_0_7fd9351b353f78eaa080d88e6e6aed7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия нефть бозорлари россияга қарши киритилган санкциялар нефть маҳсулотлари кўмир газ импорт
россия нефть бозорлари россияга қарши киритилган санкциялар нефть маҳсулотлари кўмир газ импорт
Россия нефть бозорларидаги вазиятга мослашди — эксперт
2023 йил 2022 йилда содир бўлган ўзгаришларга тўлиқ мослашиш даври бўлди. Бутун жаҳон энергетика бозорига таъсир кўрсатган трансформацияга Россияга қарши киритилган санкциялар сабаб бўлди.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Игорь Юшков. Бозор қайта қурилишининг икки тўлқинини тахминан ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси 2022 йилнинг баҳорида бошланган.
Ўтган йилнинг март ойида АҚШ 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Россия нефти, нефть маҳсулотлари, кўмир ва газини импорт қилишни тақиқлаган эди. Шу билан бирга, Европа компаниялари илгари тузилган узоқ муддатли шартномалар бўйича хом ашё олишда давом этган бўлсаларда, Россия нефтининг янги партияларини спот бозорда сотиб олишдан очиқчасига қўрқишди. Масалан, Shell Россия нефтининг бир қисмини сотиб олди ва расмий узр сўради ва буни "қийин қарор" деб атади. Бу Россиядан нефть оқимининг Осиё бозорларига йўналтирилишига олиб келди.
Аммо ташувчилар ва янги харидорлар билан шартномалар имзолаш учун бир неча ҳафта керак бўлди, бу вақт ичида Россиядан экспорт камайди. Натижада биржадаги нархлар бир баррель учун 120 долларга етди. Аммо 2022 йилнинг биринчи ярмида Россия нефтига чегирмалар ҳам ошди, чунки Москва анъанавий етказиб берувчиларни Осиё бозорларидан сиқиб чиқариши ва санкциялар хавфини қоплаши керак эди. Бироқ, ўтган йил давомида чегирма аста-секин камайди.
Жорий “нефть йили” 2022 йил 5 декабрда, Россияга қарши икки турдаги санкциялар кучга кирганида бошланди: 1) денгиз орқали Европа Иттифоқига ташиладиган рус нефтини импорт қилишни тақиқлаш, 2) “нархлар чегараси” ( нефтни танкерларда ташишни тақиқлаш ва агар нарх бир баррель учун 60 доллардан ошса, ушбу транспортни суғурталаш). 2023 йил 5 февралдан бошлаб худди шундай чекловлар (ҳам эмбарго, ҳам “нарх чегараси”) Россия нефть маҳсулотларига нисбатан қўлланила бошланди.
Киритилган чекловлар Россия нефть ва ёқилғи сотиш бозорларининг концентрациясига олиб келди. Агар алоҳида мамлакатларга қаралса, Хитой кўп йиллар давомида Россия нефтининг энг йирик харидори бўлиб келган. Бироқ, Европа Иттифоқи мамлакатлари биргаликда харид қилиш ҳажми бўйича ундан олдинда эди. Умуман олганда, Россия экспорти анча диверсификацияланганлиги маълум бўлди.
Танкерларда етказиб бериш ортиб бормоқда
2023 йил декабрига келиб, денгиз орқали ташилган Россия нефтининг қарийб 70,5 фоизи икки давлат: Хитой ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келди. Учинчи ўринда турган Туркияга етказиб бериш ҳисобга олинса, танкерларда нефт етказиб бериш тахминан 84 фоизни ташкил қилади. Агар қувур орқали етказиб бериш ҳам ҳисобга олинса, кўрсаткичлар янада юқори бўлади.
Бир томондан, бундай концентрация риск ҳисобланади, чунки Россия ўзининг асосий экспорт маҳсулоти бозори сифатида бир нечта мамлакатларга боғланган. Бошқа томондан, Хитой ва Ҳиндистон йирик ва ўсиб бораётган нефть истеъмолчилари ҳисобланади. Улар, Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, қазилма энергия манбаларидан воз кечиш ҳақида фикр юритмайдилар. Хўш, нега бундай фойдали бозорлардан воз кечиш керак?
Германиядаги қувурлар ва нефтни қайта ишлаш заводлари орқали экспорт қилиш
2023 йилда Россия нефтини қувурлар орқали экспорт қилиш сегментида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Европага нефть қувурлари орқали етказиб бериш Европа Иттифоқи санкциялари билан тақиқланмаган.
Аммо 2022 йилда Польша Германияни "Дўстлик" нефть қувури орқали етказиб бериладиган Россия нефтига бир вақтнинг ўзида миллий даражада эмбарго жорий этишга кўндиришга ҳаракат қилди. Натижада, Берлин буни 2023 йил январидан бошлаб амалга оширди, аммо Польшанинг ўзи буни қилмади.
Эҳтимол, Варшава шартномалар шартларини бажармаганликлари учун рус компанияларининг даъволаридан қўрқиб, шартномалар тугашини кутмоқчи бўлган. Натижада, 2023 йил февраль ойида Россиянинг ўзи "Дўстлик" орқали Полша нефтни қайта ишлаш заводларига хом ашёни қуйишни тўхтатди.
Германия, Россия нефтини қувур линияси билан таъминламаган ҳолда, энг оддий ечимни амалга оширишга ҳаракат қилди – Қозоғистондан Россия орқали транзит ўтадиган худди шу "Дўстлик" нефть қувури орқали нефть импортини келишиш. Томонлар йилига 1,2 миллион тонна нефть етказиб беришга келишиб олдилар. Бироқ, йилнинг 11 ойида бор-йўғи 843 минг тонна қуйилди, декабрь ойида яна 150 минг тоннага яқини етказиб бериш режалаштирилган. Жами – 1 миллион тоннадан озроқ. Бу Россия етказиб берган 2021 йилда 17 миллион тонна ва 2022 йилда 15,1 миллион тонна нефтнинг ўрнини босиш учун етарли эмас.
"Дўстлик" орқали Россия нефтини импорт қилишдан бош тортгандан кейин Германия нефтни қайта ишлаш заводлари етарли даражада фаолият юритаётгани йўқ. Польшанинг, қайси давлатдан эканлигидан қатъи назар, шарқдан Германияга келаётган нефтнинг олдини олишга интилаётгани вазиятни оғирлаштирмоқда.
Варшава немис нефтни қайта ишлаш заводларига Гданскдаги (Польша) танкерлардан жўнатилган нефтни юклашдан манфааатдор. Чунки бу ҳолда у портдан жанубга нефть қувури орқали “Дўстлик” билан кесишган йўлгача ва ундан кейин Германияга ташиш учун пул олади. Буларнинг барчасини немис компаниялари тўлайди.
Аммо стратегик мақсад Польша PKN Orlen томонидан немис нефтни қайта ишлаш заводларини сотиб олишдир. Биринчи босқичда у илгари "Роснефт"га тегишли бўлган ва амалда миллийлаштирилган немис нефтни қайта ишлаш заводлари улушларини сотиб олмоқчи. Келажакда эсаВаршава назорат пакетларини бирлаштиришга ҳаракат қилади.
Молиявий нуқтаи назардан, 2023 йил Россиянинг нефть экспортидан тушган даромадининг ошиши билан ажралиб турди. Биринчидан, логистика қурилиши ва молиявий операцияларни тартибга солиш туфайли Россия нефтига чегирма камайди (баррель учун 35 дан 10,3 долларгача).
Иккинчидан, жаҳон бозорида нефть нархи июлдан октябргача кўтарилди, бу эса Россияга даромадларни ошириш имконини берди. Бунга ОПEК+ аъзо давлатларининг қарорлари сабаб бўлди. Февраль ойида бош вазир ўринбосари Александр Новак Россия қазиб чиқаришни кунига 500 минг баррелга қисқартиришини айтди, кейин келишувнинг бир қатор томонлари ишлаб чиқаришни кунига 1,2 миллион баррелга қисқартирди. Июль ойидан эса Саудия Арабистони ишлаб чиқаришни кунига яна 1 миллион баррелга қисқартирди. Бу нефть нархини ошириш имконини берди (ноябрда – баррель учун 72,8 доллар).
Аммо 2024 йилда нефть саноатининг асосий масаласи айнан ОПEК+ билан боғлиқ. Шартнома иштирокчилари нархларни қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқаришни қисқартираётган бир пайтда, ташкилотга кирмаган давлатлар бошқаларнинг саъй-ҳаракатларидан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда. Табиийки, бундай жараён узоқ давом эта олмайди ва маълум бир нуқтада ишлаб чиқаришнинг янада қисқариши фойдасиз бўлиб чиқади, чунки кўтарилган нарх сотиш ҳажмининг пасайишидан зарарни қопламайди. Бу масала Владимир Путиннинг Саудия Арабистони ва БААга ташрифи, шунингдек, Эрон президентининг 2023 йил охирида Москвага ташрифи чоғида муҳокама қилинган бўлиши мумкин.
ОПEК+ мамлакатлари учинчи дунё мамлакатлари ишлаб чиқарувчиларига рухсат бермасдан, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни қондириш учун жаҳонда нефтга ўсиб бораётган талабга тезда жавоб беришлари керак. Бундан ташқари, 2024 йилда Россияда янги лойиҳалар ишга туширилиши кутилмоқда. Масалан, "Роснефт" келгуси йилда "Восток Ойл" лойиҳаси доирасида ишлаб чиқаришни бошлашини эълон қилди. Бунга кўра 2027 йилгача 50 миллион тоннагача ва 2030 йилгача 100 миллион тоннагача етказиб берилиши керак. Битта лойиҳанинг бундай ҳажмлари бутун мамлакат ишлаб чиқариш даражасига таъсир қилади. Шунинг учун ОПEК+ билан ишлаб чиқариш квоталари ҳажмини ошириш масаласини ҳал қилиш ниҳоятда муҳим.
2023 йил охиридаёқ бу ҳолатда баъзи рисклар қайд этилган. Шундай қилиб, 21 декабрь куни Ангола минерал ресурслари, нефть ва газ вазири Диамантино Азеведо ўз мамлакати ОПEКдан чиқишини маълум қилди. Бунинг ортидан занжирли реакция ишга тушиб, ОПEК+ келишувитўлиқ барбод бўлиши мумкин, чунки бошқа иштирокчилар ҳам ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин.
Муаммо шундаки, агар битим бузилса, ҳамма максимал қувватда ишлаб чиқаради ва нархлар тушади. Бундан нафақат Россия, балки постсовет ҳудудидаги бошқа нефть экспорт қилувчи давлатлар – Қозоғистон ва Озарбайжон ҳам зарар кўради.
Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар
Ҳозирча Қозоғистон ва Озарбайжонда амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар бўлмаган. Аксинча, уларнинг нефти Европа бозорида Россия таъминоти йўқлигида муваффақиятли сотилмоқда. Қозоғистон олдиндан хавфсизолигини кўрди ва 2022 йилда экспорт ҳажмини KEPCO нави сифатида белгилади, гарчи нефть ўз кўрсаткичлари бўйича Россиянинг Urals билан бир хил бўлса ҳам. Шу билан бирга, рус навларидан фарқли ўлароқ, KEPCOда чегирма йўқ. Қозоғистон ҳам немис нефтни қайта ишлаш заводларига етказиб бериш ҳажмини кўпайтирмасликдан зарар кўрмади, у ўз нефтини Новороссийск ва Болтиқ денгизи портлари орқали муваффақиятли сотмоқда. Амалга ошириш яхши ташкил этилган оқимлар ва олдинги трейдерлар орқали бўлмоқда.
Озарбайжон ҳам жаҳон бозорларини қайта қурилишдан фойда кўрди. Янги нефть етказиб берувчиларидан – Россия ўрнига Европага келган Яқин Шарқ ва Африка давлатларидан фарқли ўлароқ, Озарбайжон қисқа транспорт масофасига эга, бу эса унинг Европадаги сотув ҳажмини оширади. 2023 йилнинг 10 ойи давомида Боку Европага нефть экспортини 9 фоизга оширди.
Шундай қилиб, Россия 2023 йилда янги бозор ҳолатига тўлиқ мослашди, деб айтиш мумкин. Қўшни давлатлар эса бу вазиятдан ўз даромадларини ошириш учун фаол фойдаланмоқда. Аммо Россия постсовет мамлакатларини муаммолар манбаи деб ҳисобламайди – бозорларни қайта қуриш Ғарб давлатлари томонидан киритилган Россияга қарши санкциялар туфайли рўй бермоқда. Россия эса нефть қазиб олувчи қўшниларига эмас, айнан санкция киритганларга қарши.