Тошкентлик ташаббускорлар миллионлаб йўловчиларга қандай бепул ёрдам беришмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Жамоат транспортини мониторинг қилувчи “3ТМ” иловаси 2016 йилда ишга туширилган.
“3ТМ” мобил дастурини тошкентлик ташаббускорлар жамоаси ишлаб чиққан. Илова 8 йилдан бери ишлаяпти ва уни юклаб олиш мутлақо бепул.
Лойиҳа ҳаммуаллифи Сергей Кивенко Sputnik мухбирига берган интервьюсида илова бирор сабабга кўра ишламай қолганида, одамлардан жуда кўплаб хабарлар кела бошлашини маълум қилди.
“Баъзида эса тўғридан-тўғри: “Нимага пул оляпсизлар ўзи?” деб ҳам ёзишади. Шунда биз ҳеч нарса учун пул олмаётганимизни айтсак, бунга ишонишмайди. Чунки бундай кўламли ва шунча фойдаланувчилар сонига эга бўлган лойиҳа бепул бўлмайди-да. Кимдир унга ҳомийлик қилади ва биз катта даромад оламиз, деб ҳисоблашади. Дастур хизмати ҳар бир фойдаланувчи учун, “Тошшаҳартрансхизмат” учун ҳам бепул, биз улардан бир тийин ҳам олмаганмиз. Аммо, афсуски, буни фойдаланувчилар тушунмайди”, - дейди Кивенко.
Миллионлаб кишиларга қулайлик яратаётган бу илованинг яратиш ғояси қандай пайдо бўлган? У келажакда қандай такомиллаштирилади?
Шу ва бошқа саволлар жавоби Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0