https://sputniknews.uz/20240101/mirziyoev-yangi-yil-tabrigi-41893342.html
“Иш ҳақи, пенсия, стипендия оширилади”: Мирзиёев Янги йил табригида нималар деди
“Иш ҳақи, пенсия, стипендия оширилади”: Мирзиёев Янги йил табригида нималар деди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев: Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътиборимиз марказида бўлади. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берамиз. Ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтарамиз
2024-01-01T09:51+0500
2024-01-01T09:51+0500
2024-01-01T09:51+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
янги йил
табрик
ойлик
стипендия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/01/41893181_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_9042f3171bd954d4928e34825f11b4b9.jpg
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига Янги йил табригини йўллади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, 2023 йил эл-юрт учун қут-баракали ва омадли келди. Энг муҳими, мамлакатда тинчлик-осойишталик, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда.Янги йилда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратиш янада кучайтирилади. Илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучлар жанговар салоҳиятини ошириш устувор вазифа бўлиб қолади.“Мухтасар айтганда, янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз”, - деди президент.
https://sputniknews.uz/20240101/2024-yil-nomi-41892829.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/01/41893181_89:0:1226:853_1920x0_80_0_0_e16c30a98f84656bc8790d346fd828bb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев янги йил табрик 2024 йил номи нима o‘zbekiston prezidenti shavkat mirziyoyev yangi yil tabrik 2024 yil nomi nima
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев янги йил табрик 2024 йил номи нима o‘zbekiston prezidenti shavkat mirziyoyev yangi yil tabrik 2024 yil nomi nima
“Иш ҳақи, пенсия, стипендия оширилади”: Мирзиёев Янги йил табригида нималар деди
Президент янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятлар тўлиқ сафарбар этилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига Янги йил табригини йўллади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, 2023 йил эл-юрт учун қут-баракали ва омадли келди. Энг муҳими, мамлакатда тинчлик-осойишталик, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурмоқда.
Янги йилда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратиш янада кучайтирилади. Илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
“Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътиборимиз марказида бўлади. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берамиз. Ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтарамиз”, -
деди Мирзиёев.
Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучлар жанговар салоҳиятини ошириш устувор вазифа бўлиб қолади.
“Мухтасар айтганда, янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз”, - деди президент.