Иқтисодий судлар кўрадиган айрим ишлар маъмурий судларга ўтказилади

© pexels.com/Towfiqu barbhuiyaСудья молоток
Судья молоток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2024
Oбуна бўлиш
Иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, 1 январдан иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.
Аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни биринчи навбатда мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қўллашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.
Юрист обсуждает с клиентом судебное дело - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2023
Келаси йилдан оилавий низоларни кўриш бўйича “Оила судьялари” ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0