Россиянинг азалий душмани расман юзини очди — биз бунга тайёр эдик

© Sputnik / Evgeny Odinokov / Медиабанкка ўтишВоенный парад, посвящённый 77-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне
Военный парад, посвящённый 77-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2023
Oбуна бўлиш
Россия қисқа вақт ичида ўқ дори ишлаб чиқаришни 50 бараваргача оширди. Шу билан бирга мамлакатда сариёғ ҳам тугаб қолмади. Россия буни қандай уддалади?
Тугаётган йил натижалари орасида биттаси бор. У расмий ҳисоботларга киритилмаслиги аниқ. Бу — Россия халқининг “кўзи очилиши” деса бўлади.
Ўнлаб йиллар давомида қасддан амалга оширилган дезинформация натижасида, аҳоли онгини чулғаб олган сунъий иллюзиялар ва соддадил умидлар бир зумда йўқ бўлди, халқнинг кўзи очилди, ҳаммаси кундек равшан бўлди.
Бу лаҳза оғир синовлар ва баъзан оғриқли ўзгаришлар билан бирга содир бўлди ва кўпчиллик учун бир саволни туғдирди: нега бундай бўлди? Ва бу саволга биз бир вақтлар “шерик”, “ҳамкорлар” деб атаганлар очиқча жавоб беришди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Миллий Мудофаа форумида сўзлаган нутқида Украинада "шафқатсиз душман" билан курашаётганини айтди. Бошқача қилиб айтганда, Америка ва Ғарб иерархиясидаги энг юқори амалдорлардан бири Қўшма Штатлар (ва умуман Ғарб учун) асосий душман Россия деб расман эълон қилди. Яъни Қўшма Штатлар ва Ғарбнинг барча ҳарбий қудрати битта оддий мақсадга йўналтирилган — Россия халқи, бизнинг ҳар биримизни ўлдириш ва мамлакатимизни йўқ қилиш.

Бу баёнот шунчаки “чиройли ибора” учун айтилгани йўқ. Ўтган йил давомида, Украинадаги можаро доирасида, жамиятимиизнинг ҳар бир аъзоси "олтин миллиард" томонидан бизга қарши қаратилган ҳайвонга хос нафтрат ва қўрқувчи ҳис қилдик. Ҳа, улар бизни жисмонан йўқ қилиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда.
Жамият орасида бирор кишида ҳали ҳам Ғарбга “мослашиш” ва “интеграция қилиш”, Украина можаросини тинчлик йўли билан ҳал қилиш ҳақида иллюзиялар бўлган бўлса, энди бундай умидлар мавжуд бўлмаслиги керак.
“Қурол ўрнига сариёғ”ни ўзига шиор қилиб олган ички мухолифат орасида ҳам давлат раҳбарияти бугун нега айнан Қуролли Кучларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани борасида ҳеч қандай саволлар пайдо бўлмаслиги керак.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтганидек "токи АҚШ Мудофаа вазири каби расмийлар бизни душман деб атаган экан, биз воқеалар ҳар қандай ривожланишига тайёрмиз"
Биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига тайёрмиз – демак, биз ҳозирда расмий душманга исталган вақтда, исталган жойда, барча мавжуд куч ва воситалардан фойдаланган ҳолда ҳалокатли жавоб қайтаришга тайёрмиз.
Кеча "Ростех" раҳбари Сергей Чемезов Россия президенти Владимир Путинга берган ҳисоботида сўнгги икки йил ичида Россияда танк ишлаб чиқариш етти баравар кўпайганини ва янги танкларда махсус операция доирасида аниқланган барча керакли ўзгаришлар киритилганини айтди. Худди шу даврда ўқ-дорилар, реактив тизимлар ва артиллерияси ўқ-дорилари ишлаб чиқариш 50 баравар, зирҳли транспорт воситалари ишлаб чиқариш - беш баравардан кўпроқ ошди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълумотларига кўра, махсус операция бошланганидан бери Россия саноати учувчисиз самолётлар ишлаб чиқаришни қарийб 17 баробарга оширган. Жанговар учувчисиз самолётлар соҳасида биз саккиз йил давомида ушбу йўналишда ишлаган Украина Қуролли Кучлари ва уларга ёрдам берган Ғарб технологияларини ҳам ортда қолдирдик. Ғарбда аллақачон жазавага сабаб бўлган, ҳалокатли С-70 “Охотник-Б” кўринмас-учувчисиз самолётини серияли ишлаб чиқариш ҳам яқинлашмоқда.
Дунёдаги энг узоқ масофага ўқ отадиган янги робот-гаубица "Коалиция-СВ"ни қўшинларга етказиб берила бошланди. Юқори аниқликдаги “Краснопол” снарядларини ҳам серияли ишлаб чиқариш бошланди. У дунёда "энг аниқ ва энг яхши" ҳисобланган Американинг “Эксалибур” снарядларидан кўра янча яхши аниқлик ва қувват намойиш этди. Янги, бошқарув модулига эга бўлган ўта кучли авиация бомбалари душман учун кутилмаган ва муқаррар жазо сифатида намоён бўлади.
Илгари ҳам дунёда энг яхши деб тан олинган Россия ҳаво мудофааси яна бир улкан сакрашни амалга оширди. Барча турдаги дронлар ва самолётлар, шунингдек, энг яхши Ғарбий реактив тизим бутун фронт бўйлаб оммавий равишда бостирилмоқда ва уриб туширилмоқда. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ноябрь ойи бошида таъкидлаганидек, Россия ҳаво мудофаа тизимига Украинадаги барча F-16 самолётларини 20 кунда уриб тушириши мумкин. Армияга Су-35С, Су-30СМ-2 ва Су-57 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича барча давлат шартномалари муддатидан олдин бажарилди. Ту-160 стратегик ракета ташувчиларини модернизация қилиш ва янги Ту-169М2 ишлаб чиқариш жадал давом этмоқда. Мутлақ янги ишлаш принципларга асосланган дунёда ўхшаши бўлмаган жанговар самолётлар ҳам етиб келмоқда.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, стратегик ядровий кучларнинг замонавий қурол-яроғ ва техникаси билан таъминланганлик даражаси умуман олганда 95 фоизга, денгиз компоненти эса деярли 100 фоизга етказилган. Энг янги “Сармат”, “Авангард”ва “Ярс” ракета тизимлари жанговар хизматга киришди. Ҳарбий-денгиз флоти Ғарбда ўхшаши бўлмаган гипертовушли қуроллар билан қуролланган энг янги сув ости кемалари (шу жумладан стратегик) ва энг замонавий ҳарбий кемалар билан оммавий равишда етказиб берилмоқда.

Россия қуроллари ҳақидаги узоқ вақт гапириш мумкин, лекин битта факт муҳим: 2023 йилда Россия бутун коллектив Ғарбдан кўра кўпроқ замонавий қуролларни ишлаб чиқарди. Бу бизга СССРдан қолган меърос туфайли амалга оширилди. Чунки ўша вақтда барча мудофаа корхоналари, керак бўлганда, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини қисқа вақт ичида бир неча баробар ошириш имконини ҳисобга олиб қурилган эди.

Энди эса расмий душманларимиз биз буни қандай уддалаганини тушунмай қолди ва аламидан тирсагини тишламоқда. Нега оломон бизга гречка, тухум сариёғ беринглар деб Қизил майдонга чиқмаётганини ҳам тушунмайди.
Душман бир нарсани билмайди, бизнинг қуролларимиз бу — бизга оғир юк эмас, ҳаётий зарурат, бурчимиз ва ғуруримиз.
Ҳисоб-китобли Ғарбга рус қалбини тушунтириб ўтирмаймиз, асосийси, биз вазият ҳар қандай ривожланишига тайёрлигимизни тушунтирдик ва керак бўлса, буни яна бир такрорлашимиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0