Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда кенг кўламли юқори технологияли лойиҳалар танлови бўлиб ўтади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2023
Oбуна бўлиш
Иштирокчилар 15 февралдан 31 мартгача ариза топширишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. 2024 йилда ЕОИИда биринчи марта “Евроосиё интеграцияси тимсоллари” қўшма кенг кўламли юқори технологияли ва гуманитар лойиҳалар танлови ўтказилади, дейилади Евроосиё иқтисодий комиссияси сайтида.
Танловдан мақсад Евроосиё интеграциясининг технологик соҳаларида янги ғояларни аниқлашдан иборат.
“ЕОИИ давлатлари томонидан қўшма кенг кўламли юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш Стратегия-2025да кўздатутилган. Умид қиламизки, танлов Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги кооператив ҳамкорлик афзалликларига корхоналарнинг қўшимча эътиборини тортади ва Иттифоқнинг интеграцион салоҳиятини амалда қўллашни таъминлайди”, — деди ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев.
Аризаларни февраль ойидан топшириш мумкин. Улар жамоа аъзоларининг малакаси, тажрибаси, шунингдек, иқтисодий, ижтимоий самарадорлик, янгилик, рақобатбардошлик ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади. Танловда амалга оширилган лойиҳалар, шунингдек, ғоялар ва концепциялар иштирок этади.
Танлов 8 та номинация бўйича ўтказилади:
базавий тармоқлар технологиялари (қазиб олувчи саноатнинг янги технологиялари, қайта ишлаш тармоқлари, қишлоқ хўжалиги);
транзит салоҳияти (транспорт-логистика ечимлари, транспорт, инфратузилма);
технологик суверенитет (асбобсозлик, дастгоҳсозлик, микроэлектроника, кимё ва металлургия технологиялари, телекоммуникациялар, электротехника, автомобилсозлик, кемасозлик);
рақамли платформа ечимлари (ахборот хавфсизлиги);
янги технологик тузилма (роботехника, нанотехнология, биотехнология, АКТ, ген инженерияси, космик технологиялар);
инсон капитали (фан ва таълим, телетиббиёт, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт);
Евроосиё туризми (HoReCa, комплекс туризм ечимлари, туристик хариталар);
молиявий инклюзия (молиявий хизматлар кўрсатиш, мамлакатлар ўртасидаги савдо тўловларини таъминлаш, уларнинг хавфсизлигини ошириш учун замонавий ечимлар).
“Танлов янги, технологик жиҳатдан илғор ва рақобатбардош бўлган лойиҳаларни аниқлаш имконини беради, уларнинг амалга оширилиши Евроосиё маконида муҳим ижтимоий, иқтисодий ва технологик самараларга эришади”, - деб таъкидлади Стратегик ташаббуслар агентлиги бош директори Светлана Чупшева.
Иштирокчилар 15 февралдан 31 мартгача ариза топширишлари мумкин. 30 апрелга қадар лойиҳалар экспертлар томонидан баҳоланади, шундан сўнг энг яхши ишланмалар ҳимояси бўлиб ўтади. Натижалар сарҳисоб қилинади ва ғолиблар 2024 йилнинг май-июнь ойларида тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0