Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

© Pexels / Mikhail NilovНалоги
Налоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2023
Oбуна бўлиш
“Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент Фармони қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
“Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент Фармони (ПФ–217-сон, 28.12.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, президентнинг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон ва 2023 йил 23 мартдаги ПФ-41-сон фармонлари билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар ва кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0