https://sputniknews.uz/20231228/ota-salbiy-baho-maishat-ishrat-sozlar-mano-41852297.html
Ўта салбий баҳода тушуниладиган “маишат ва ишрат” сўзлари асли қандай маънога эга?
Ўта салбий баҳода тушуниладиган “маишат ва ишрат” сўзлари асли қандай маънога эга?
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги замон кишиси маишат сўзини салбий баҳоли сўз сифатида билади. Бизнингча, “айш-ишрат, кайф-сафо” деган маъно унинг биринчи маъносидан ўсиб чиққан.
2023-12-28T14:55+0500
2023-12-28T14:55+0500
2023-12-28T14:55+0500
ўзбекнинг ўз сўзлари
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33410132_0:122:709:521_1920x0_80_0_0_d3e602e3fb65b809f57e662aec0cb9c3.png
Ҳурматли ўқувчилар! Ўтган галги мақоламизда ўзбек тилининг икки тараққиёт даврида сўзларнинг маъноларини ўзгартирганлиги ҳақида фикрлашган эдик. Мазкур мавзу ўқувчиларни қизиқтирганлиги сабабли яна бир бор бизга жуда яқин, жуда таниш бўлган уч сўзнинг маъно тараққиётига тўхталамиз.Вақт ўтиши билан маъноси ўзгариб, асосан салбий баҳо, салбий муносабат ифодалашда қўлланадиган бўлиб қолган сўзлардан бири маишатдир. Мазкур калом аслан арабча бўлиб, манба тилда “кундалик турмуш, ҳаёт”, “таъминот” маъноларини билдирган. Ўзбек тилига ҳам ана шу маънода анча аввал ўзлашган. Жумладан, Лутфий, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа мумтоз шоирларнинг асарларида “кундалик турмуш”, “тирикчилик”, “яшаш” маъносида қўлланган: Маишат учун орзу қилса сийм, Ани топқай, аммо эсарда насим (Алишер Навоий, Ғаройиб ус-сиғар).Юқоридаги байтда “кимки тирикчилик учун пул топишни истаса, унга эришади” дейилмоқчи ва бу ўринда маишат сўзи “тирикчилик, яшаш” маъносида келган.Бизни қизиқтирган ҳолат шугина эмас, балки нега айни сўзнинг салбий баҳоли, “айш-ишрат, кайф-сафо” маъноли бўлиб қолгани ҳамдир. Кундалик сўзлашувда дейсизми ёки газета-журналларда дейсизми, ҳозирги замон кишиси маишат сўзини салбий баҳоли сўз сифатида билади. Бизнингча, “айш-ишрат, кайф-сафо” деган маъно унинг биринчи маъносидан ўсиб чиққан. Яъни “кундалик ҳаёт, яшаш, тирикчилик” маъносидаги “еб-ичиш” семаси бор. Дастлаб ана шу сема “ишламай, меҳнат қилмай еб-ичиб ётиш ҳолати”ни ифодалаган. “Айш-ишрат, кайф-сафо”да ҳам “ишламай еб-ичиш” тушунчаси устувор. Қолаверса, ҳозирги ўзбек тилида маишат сўзининг дастлабки (бош) маъноси ўрнида ҳаёт, тирикчилик, яшашсўзларининг ўзи қўллана бошлаган. Натижада,ҳозирги замон кишилари нутқида фарқланиб қўллана бошлаган, маишат сўзи “айш-ишрат, кайф-сафо”ни ифодалайдиган бўлиб қолган: Йўқ, ишлари беш унинг: ойлик даромади илгаридан қарийб икки ҳисса ортган, қўлини қаерга узатса етади, кун ора маишат... (Улуғбек Ҳамдам, Мувозанат)Ҳозирги ўзбек тилидаги маишатбоз, маишатталаб, маишатпараст, маишатини қилиб юрибди, маишатга берилган каби ифодаларда ҳам сўзнинг кейинги маъноси мужассам. Тўғри, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да ҳозир ҳам “кундалик тирикчилик, яшаш” маъносида қўлланиши айтилади, аммо бу ҳолат бадиий услубдагина бор, тил узусида мавжуд эмас.Ҳозирги кунда ўта салбий баҳода тушуниладиган сўзлардан яна бири ишратдир. Асли арабча бу калом “хурсандчилик, дилхушлик” маъносини билдирган, ана шу маънода эски ўзбек тили давридаёқ фаол қўлланадиган бўлган. Кўплаб мумтоз шоирлар асарларида “вақтни хурсандчилик билан ўтказиш” маъносини ифодалаган. Масалан: Йигитлик айёмидаким, риндлиқ ва лавандвашлиқлар бошидур, бу тоифа кундуз ва кечалар аларнинг масканидин чиқмаслар ва барча асбоб алар учун муҳайё эрди. Ва ишрат ва иншоот асбобидин бошқа борур чоғларида ҳар қайсига ўз хўрди ҳолиға кўра узрҳоҳлиқлар била егуликдин ё бирор нима харжидинким, ул тоифа қошида куллийдур... (Алишер Навоий, Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер)Ҳозирги ўзбек тилида эса “кайф-сафо, маишат билан фаҳш ишлар қилиш” маъносида қўлланади, айш-ишрат, ишратга берилган, ишрат қилиб юрибди сингари ифодалар таркибида келиши ҳам ишрат каломининг маъноси ўзгарганлигини тасдиқлайди: Жамшид камгап, кўзлари ҳам хотиржам боқарди. Бу чиройли кўзларда ишрат учқунлари ёнмас эди. Эркак томон ташаббус кўрсатмагандан сўнг аёл кишига қийин экан. (Тоҳир Малик, Шайтанат) Ишрат сўзидан ясалган ишратпараст, ишратхона, ишратталаб, ишратбозлик каби сўзларда ҳам салбий жиҳат бўртиб туради. Хўш, аслан ижобий баҳоли айни сўзнинг маъноси қандай ўзгарган, нега ўта салбий баҳоли бўлиб қолган? Бизнингча, маъно ўзгаришига дастлабки маънодаги “хурсандчилик” семасини фаоллаштириш лингвистик сабаб бўлган. Чунки “айш-ишрат, кайф-сафо” тушунчасининг таркибида ҳам “хурсандчилик” семаси мавжуд. Тушунчалар ўхшашлиги асосида ишрат сўзига “айш-ишрат, кайф-сафо” маъноси юкланган. Худди маишат сўзида бўлгани сингари бу сўзнинг дастлабки (бош) маъноси ўрнида ҳозирги ўзбек тилида бошқа сўзлар ишлатиладиган бўлган ва шунинг учун бош маъно қўлланишдан тўхтаган. Ўзбек тили эгалари ҳар икки маънони бир сўз (ишрат) билан ифодалашдан тийилган, уларни алоҳида сўзларда фарқлаб айтишни маъқул кўрган.Тилнинг аввалги ва ҳозирги даврида маъноларида ўзгариш бўлган сўзлардан яна бири тамадир. Асли арабий бу калом (тамаъ) манба тилда “кучли истак, тилак” ва “ҳирс, очкўзлик” маъноларини билдиради. Бу сўз анча аввал тилимизга араб тилидаги маънолари билан ўзлашган, мумтоз бадиий матнларда шундай маъноларни ифодалаб келган. Қиёсланг: Чун эл бир йўли навмид бўлдилар, атрофдин душманлар мулки тамаъиға юз қўйдилар. (Алишер Навоий, Тарихи мулуки ажам) – Нега энди Оллоҳга ва бизга келган ҳаққа иймон келтирмас эканмиз ва Роббимиз бизни солиҳ қавмлар қаторига киритишни тамаъ қилмас эканмиз (“Моида” сураси 84-оят).ХХ аср бошларида ҳам, тилимизнинг бугунида ҳам тама сўзининг “тилак, истак, илинж” маъносида қўлланиши қарийб тўхтаган, асосан салбий баҳоли, “бировдан бир нарса ундириш ҳисси, ўзиники қилиш, олишга бўлган интилиш” маъноси устуворлашган. Тама ҳам, тама қилмоқ ҳам тил узусида фақат салбий баҳода барқарорлашган. Кузатинг: Мардни номард элига қул қилиб, Ранги рўйни зард қилгандир тамаъ (Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Тамаъ); Мансабингдан манфаат, дастурхонингдан тама излаб ёндашган — дўст эмас (Р.Усмонов, Умр сабоқлари); Ўша йили хасислик қилгани учун Жалолиддиндан ўпкалади: -Мен сиздан бирон нарсани тама қиладиган одам эмасман, – деди у гапни кўп чўзмай. (Тоҳир Малик, Девона) Айниқса, тамасиз сўзининг ясалганлиги тама каломининг маъносидаги фарқланишни яққол кўрсатади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33410132_0:55:709:587_1920x0_80_0_0_eeb197e7054e335e49f3942e1366d04f.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ёрқинжон Одилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34607116_91:0:561:470_100x100_80_0_0_a0b8fac45f45356729de0d50f3a274a7.jpg
маишат сўзи салбий баҳо айш-ишрат, кайф-сафо ишрат
маишат сўзи салбий баҳо айш-ишрат, кайф-сафо ишрат
Ўта салбий баҳода тушуниладиган “маишат ва ишрат” сўзлари асли қандай маънога эга?
Ёрқинжон Одилов
Филология фанлари доктори, профессор
Ҳозирги замон кишиси маишат сўзини салбий баҳоли сўз сифатида билади. Бизнингча, “айш-ишрат, кайф-сафо” деган маъно унинг биринчи маъносидан ўсиб чиққан.
Ҳурматли ўқувчилар! Ўтган галги мақоламизда ўзбек тилининг икки тараққиёт даврида сўзларнинг маъноларини ўзгартирганлиги ҳақида фикрлашган эдик. Мазкур мавзу ўқувчиларни қизиқтирганлиги сабабли яна бир бор бизга жуда яқин, жуда таниш бўлган уч сўзнинг маъно тараққиётига тўхталамиз.
Вақт ўтиши билан маъноси ўзгариб, асосан салбий баҳо, салбий муносабат ифодалашда қўлланадиган бўлиб қолган сўзлардан бири маишатдир. Мазкур калом аслан арабча бўлиб, манба тилда “кундалик турмуш, ҳаёт”, “таъминот” маъноларини билдирган. Ўзбек тилига ҳам ана шу маънода анча аввал ўзлашган. Жумладан, Лутфий, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа мумтоз шоирларнинг асарларида “кундалик турмуш”, “тирикчилик”, “яшаш” маъносида қўлланган: Маишат учун орзу қилса сийм, Ани топқай, аммо эсарда насим (Алишер Навоий, Ғаройиб ус-сиғар).
Юқоридаги байтда “кимки тирикчилик учун пул топишни истаса, унга эришади” дейилмоқчи ва бу ўринда маишат сўзи “тирикчилик, яшаш” маъносида келган.
Бизни қизиқтирган ҳолат шугина эмас, балки нега айни сўзнинг салбий баҳоли, “айш-ишрат, кайф-сафо” маъноли бўлиб қолгани ҳамдир. Кундалик сўзлашувда дейсизми ёки газета-журналларда дейсизми, ҳозирги замон кишиси маишат сўзини салбий баҳоли сўз сифатида билади. Бизнингча, “айш-ишрат, кайф-сафо” деган маъно унинг биринчи маъносидан ўсиб чиққан. Яъни “кундалик ҳаёт, яшаш, тирикчилик” маъносидаги “еб-ичиш” семаси бор. Дастлаб ана шу сема “ишламай, меҳнат қилмай еб-ичиб ётиш ҳолати”ни ифодалаган. “Айш-ишрат, кайф-сафо”да ҳам “ишламай еб-ичиш” тушунчаси устувор. Қолаверса, ҳозирги ўзбек тилида маишат сўзининг дастлабки (бош) маъноси ўрнида ҳаёт, тирикчилик, яшашсўзларининг ўзи қўллана бошлаган. Натижада,ҳозирги замон кишилари нутқида фарқланиб қўллана бошлаган, маишат сўзи “айш-ишрат, кайф-сафо”ни ифодалайдиган бўлиб қолган: Йўқ, ишлари беш унинг: ойлик даромади илгаридан қарийб икки ҳисса ортган, қўлини қаерга узатса етади, кун ора маишат... (Улуғбек Ҳамдам, Мувозанат)
Ҳозирги ўзбек тилидаги маишатбоз, маишатталаб, маишатпараст, маишатини қилиб юрибди, маишатга берилган каби ифодаларда ҳам сўзнинг кейинги маъноси мужассам. Тўғри, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да ҳозир ҳам “кундалик тирикчилик, яшаш” маъносида қўлланиши айтилади, аммо бу ҳолат бадиий услубдагина бор, тил узусида мавжуд эмас.
Ҳозирги кунда ўта салбий баҳода тушуниладиган сўзлардан яна бири ишратдир. Асли арабча бу калом “хурсандчилик, дилхушлик” маъносини билдирган, ана шу маънода эски ўзбек тили давридаёқ фаол қўлланадиган бўлган. Кўплаб мумтоз шоирлар асарларида “вақтни хурсандчилик билан ўтказиш” маъносини ифодалаган. Масалан: Йигитлик айёмидаким, риндлиқ ва лавандвашлиқлар бошидур, бу тоифа кундуз ва кечалар аларнинг масканидин чиқмаслар ва барча асбоб алар учун муҳайё эрди. Ва ишрат ва иншоот асбобидин бошқа борур чоғларида ҳар қайсига ўз хўрди ҳолиға кўра узрҳоҳлиқлар била егуликдин ё бирор нима харжидинким, ул тоифа қошида куллийдур... (Алишер Навоий, Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер)
Ҳозирги ўзбек тилида эса “кайф-сафо, маишат билан фаҳш ишлар қилиш” маъносида қўлланади, айш-ишрат, ишратга берилган, ишрат қилиб юрибди сингари ифодалар таркибида келиши ҳам ишрат каломининг маъноси ўзгарганлигини тасдиқлайди: Жамшид камгап, кўзлари ҳам хотиржам боқарди. Бу чиройли кўзларда ишрат учқунлари ёнмас эди. Эркак томон ташаббус кўрсатмагандан сўнг аёл кишига қийин экан. (Тоҳир Малик, Шайтанат) Ишрат сўзидан ясалган ишратпараст, ишратхона, ишратталаб, ишратбозлик каби сўзларда ҳам салбий жиҳат бўртиб туради. Хўш, аслан ижобий баҳоли айни сўзнинг маъноси қандай ўзгарган, нега ўта салбий баҳоли бўлиб қолган? Бизнингча, маъно ўзгаришига дастлабки маънодаги “хурсандчилик” семасини фаоллаштириш лингвистик сабаб бўлган. Чунки “айш-ишрат, кайф-сафо” тушунчасининг таркибида ҳам “хурсандчилик” семаси мавжуд. Тушунчалар ўхшашлиги асосида ишрат сўзига “айш-ишрат, кайф-сафо” маъноси юкланган. Худди маишат сўзида бўлгани сингари бу сўзнинг дастлабки (бош) маъноси ўрнида ҳозирги ўзбек тилида бошқа сўзлар ишлатиладиган бўлган ва шунинг учун бош маъно қўлланишдан тўхтаган. Ўзбек тили эгалари ҳар икки маънони бир сўз (ишрат) билан ифодалашдан тийилган, уларни алоҳида сўзларда фарқлаб айтишни маъқул кўрган.
Тилнинг аввалги ва ҳозирги даврида маъноларида ўзгариш бўлган сўзлардан яна бири тамадир. Асли арабий бу калом (тамаъ) манба тилда “кучли истак, тилак” ва “ҳирс, очкўзлик” маъноларини билдиради. Бу сўз анча аввал тилимизга араб тилидаги маънолари билан ўзлашган, мумтоз бадиий матнларда шундай маъноларни ифодалаб келган. Қиёсланг: Чун эл бир йўли навмид бўлдилар, атрофдин душманлар мулки тамаъиға юз қўйдилар. (Алишер Навоий, Тарихи мулуки ажам) – Нега энди Оллоҳга ва бизга келган ҳаққа иймон келтирмас эканмиз ва Роббимиз бизни солиҳ қавмлар қаторига киритишни тамаъ қилмас эканмиз (“Моида” сураси 84-оят).
ХХ аср бошларида ҳам, тилимизнинг бугунида ҳам тама сўзининг “тилак, истак, илинж” маъносида қўлланиши қарийб тўхтаган, асосан салбий баҳоли, “бировдан бир нарса ундириш ҳисси, ўзиники қилиш, олишга бўлган интилиш” маъноси устуворлашган. Тама ҳам, тама қилмоқ ҳам тил узусида фақат салбий баҳода барқарорлашган. Кузатинг: Мардни номард элига қул қилиб, Ранги рўйни зард қилгандир тамаъ (Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Тамаъ); Мансабингдан манфаат, дастурхонингдан тама излаб ёндашган — дўст эмас (Р.Усмонов, Умр сабоқлари); Ўша йили хасислик қилгани учун Жалолиддиндан ўпкалади: -Мен сиздан бирон нарсани тама қиладиган одам эмасман, – деди у гапни кўп чўзмай. (Тоҳир Малик, Девона) Айниқса, тамасиз сўзининг ясалганлиги тама каломининг маъносидаги фарқланишни яққол кўрсатади.