https://sputniknews.uz/20231228/nomoddiy-madaniy-meros-saqlash-5-mln-som-pul-oladi-41850463.html
Энди номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм пул олади
Энди номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм пул олади
Sputnik Ўзбекистон
Келаси йилдан ноёб ва  йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланади.
2023-12-28T10:15+0500
2023-12-28T10:15+0500
2023-12-28T11:18+0500
жамият
ўзбекистон
маданий бойликлар
янги қарор
пул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1b/39360194_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_2221f8d1e449ae71bd06554b78b8baf6.jpg
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан:Шунингдек, номоддий маданий мерос намуналарини “тайёрлаш–ўргатиш–тиклаш–оммалаштириш” яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантирилади.Номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади. Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтида этнофольклор лабораторияси ташкил этилади.Институтга 2024 йилдан ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилади.Шунингдек, 2024 йилдан ҳар йили:Платформага номоддий маданий меросни, жумладан мақом, бахшичилик намуналарини ўзида сақловчи ва етказувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг рўйхати жойлаштирилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2023
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналари
ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналари
Энди номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм пул олади
10:15 28.12.2023  (янгиланди: 11:18 28.12.2023) Келаси йилдан ноёб ва  йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланади.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда 
назарда тутилган. Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан:
ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади;
Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;
алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.
Шунингдек, номоддий маданий мерос намуналарини “тайёрлаш–ўргатиш–тиклаш–оммалаштириш” яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантирилади.
Номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади. Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтида этнофольклор лабораторияси ташкил этилади.
Институтга 2024 йилдан ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилади.
Шунингдек, 2024 йилдан ҳар йили:
маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юборилади;
март ойида “Миллий қадриятлар ойлиги” тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиб борилади;
2024 йил 1 октябргача “Қадрият” электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади.
Платформага номоддий маданий меросни, жумладан мақом, бахшичилик намуналарини ўзида сақловчи ва етказувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг рўйхати жойлаштирилади.