https://sputniknews.uz/20231228/2024-ozbekiston-ges-74-milliard-kvt-elektr-energiya-41862995.html
2024 йилда Ўзбекистон ГЭСлари 7,4 миллиард кВт электр энергияси ишлаб чиқаради
2024 йилда Ўзбекистон ГЭСлари 7,4 миллиард кВт электр энергияси ишлаб чиқаради
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекгидроэнерго” 2023 йилнинг асосий якунлари ҳақида хабар берди, шунингдек, келгуси йил учун режалар билан ўртоқлашди. Энергетикларнинг таъкидлашича, бугунги кунда республикада 13 та ГЭС қурилмоқда.
2023-12-28T19:00+0500
2023-12-28T19:00+0500
2023-12-28T19:00+0500
“ўзбекгидроэнерго” аж
гэс
ўзбекистон
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/16/41708772_0:385:2542:1815_1920x0_80_0_0_3d3f3ae1855ee45d4cccf72a0588ddb3.jpg
Сўнгги 6 йил ичида Ўзбекистонда ГЭСлар сони 2017 йилдаги 37 тадан 58 тага кўпайди. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан таъкидланганидек, бу кўрсаткич нафақат Ўзбекистон Республикаси, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Бу ўрнатилган қувватни 400 МВтга ошириш ва 2225 МВтга етказиш имконини берди.Тармоқ жадал ривожланмоқда – республикада қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.2023 йилда Ўзбекистонда 8 та гидроэлектр станция ишга туширилди. Булар қаторига учта йирик ва 5 микроГЭС киради. ГЭСлар Тошкент (Испайсой микроГЭС), Андижон (Хонобод микроГЭС), Самарқанд (Шаудар ГЭС ва ПК 102+00) ва Сурхондарё (Тўпаланг ГЭС ва Исфара микроГЭС-1) вилоятларида ишга туширилди.Ушбу объектларнинг умумий қуввати 190 МВтни ташкил қилади.Шу билан бирга, “Ўзбекгидроэнерго” аниқлик киритишича, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида маҳаллийлаштириш доирасида Исфара-1 микроГЭС-1 биринчи “миллий” электр станцияси бўлди. Ўзбекистонда мазкур ГЭС қурилиши билан боғлиқ барча ишлар, жумладан, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва жиҳозларни етказиб бериш илк бор тўлиқ маҳаллий мутахассислар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилди.Жорий йилда модернизация ва янги қувватлар билан Чорвоқ электр станциясидан кейин иккинчи ўринда турадиган Тўпаланг ГЭС ҳам ишга тушди. Тўпаланг дарёсининг сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ГЭСда бошқаруви тўлиқ автоматлаштирилган, инсон аралашувисиз ишлаш имконини берувчи “ақлли” тизим жорий этилди.“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Нуруллаевнинг айтишича, 2024 йилда Ўзбекистондаги гидроэлектр станцияларида умумий қуввати 7 миллиард 44 миллион кВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.2023 йилда Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида эришилган ютуқлардан бири энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарда “Яшил энергия” сертификатларининг жорий этилиши бўлди:Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил” сертификатлар тизимини жорий қилди. Президентнинг “Яшил энергия сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур ҳужжат қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришни тасдиқлайди.Сертификат электр энергиясини сотиш билан биргаликда ҳам, ундан мустақил равишда ҳам бошқа шахсларга берилиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/16/41708772_380:303:2542:1925_1920x0_80_0_0_ef78fa52aa8e8b2156afb93b60a801a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
“ўзбекгидроэнерго” 2023 энергетиклар гэс ўзбекистон
“ўзбекгидроэнерго” 2023 энергетиклар гэс ўзбекистон
2024 йилда Ўзбекистон ГЭСлари 7,4 миллиард кВт электр энергияси ишлаб чиқаради
“Ўзбекгидроэнерго” 2023 йилнинг асосий якунлари ҳақида хабар берди, шунингдек, келгуси йил учун режалар билан ўртоқлашди. Энергетикларнинг таъкидлашича, бугунги кунда республикада 13 та ГЭС қурилмоқда. Улар ишга туширилгач, ГЭСларнинг умумий сони 71 тага етади.
Сўнгги 6 йил ичида Ўзбекистонда ГЭСлар сони 2017 йилдаги 37 тадан 58 тага кўпайди. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан таъкидланганидек, бу кўрсаткич нафақат Ўзбекистон Республикаси, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Бу ўрнатилган қувватни 400 МВтга ошириш ва 2225 МВтга етказиш имконини берди.
Тармоқ жадал ривожланмоқда – республикада қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
“Ҳозирда инвестиция дастурига мувофиқ, умумий қуввати 749 МВт бўлган 13 та лойиҳа қурилиш-монтаж босқичида”, — дея қўшимча қилди “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти.
2023 йилда Ўзбекистонда 8 та гидроэлектр станция ишга туширилди. Булар қаторига учта йирик ва 5 микроГЭС киради. ГЭСлар Тошкент (Испайсой микроГЭС), Андижон (Хонобод микроГЭС), Самарқанд (Шаудар ГЭС ва ПК 102+00) ва Сурхондарё (Тўпаланг ГЭС ва Исфара микроГЭС-1) вилоятларида ишга туширилди.
Ушбу объектларнинг умумий қуввати 190 МВтни ташкил қилади.
Шу билан бирга, “Ўзбекгидроэнерго” аниқлик киритишича, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида маҳаллийлаштириш доирасида Исфара-1 микроГЭС-1 биринчи “миллий” электр станцияси бўлди. Ўзбекистонда мазкур ГЭС қурилиши билан боғлиқ барча ишлар, жумладан, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва жиҳозларни етказиб бериш илк бор тўлиқ маҳаллий мутахассислар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилди.
Жорий йилда модернизация ва янги қувватлар билан Чорвоқ электр станциясидан кейин иккинчи ўринда турадиган Тўпаланг ГЭС ҳам ишга тушди. Тўпаланг дарёсининг сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ГЭСда бошқаруви тўлиқ автоматлаштирилган, инсон аралашувисиз ишлаш имконини берувчи “ақлли” тизим жорий этилди.
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Нуруллаевнинг айтишича, 2024 йилда Ўзбекистондаги гидроэлектр станцияларида умумий қуввати 7 миллиард 44 миллион кВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
“Бу кўрсаткич жорий йил натижаларидан 103 фоизга ошади”, — аниқлик киритди Фаррух Нуруллаев.
2023 йилда Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида эришилган ютуқлардан бири энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарда “Яшил энергия” сертификатларининг жорий этилиши бўлди:
1 июлдан бошлаб “Ўзбекгидроэнерго” таркибига кирувчи ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун;
1 октябрдан қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ҳамда бошқа қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун.
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил” сертификатлар тизимини жорий қилди. Президентнинг “Яшил энергия сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур ҳужжат қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришни тасдиқлайди.
Сертификат электр энергиясини сотиш билан биргаликда ҳам, ундан мустақил равишда ҳам бошқа шахсларга берилиши мумкин.