https://sputniknews.uz/20231227/ozbekiston-turkmaniston-eron-turkiya-transport-yolagi-arzon-narxlar-41832807.html
Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркиянинг транспорт йўлагида арзон тарифлар белгиланади
Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркиянинг транспорт йўлагида арзон тарифлар белгиланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия транспорт коридорини ривожлантиришда муҳим қадам бўлувчи ҳужжатни имзолашди.
2023-12-27T11:12+0500
2023-12-27T11:12+0500
2023-12-27T14:12+0500
иқтисод
ўзбекистон
туркманистон
эрон
туркия
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1b/41833143_104:73:992:573_1920x0_80_0_0_c1ff8fe7a58f58990208037942a30aa4.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридорида арзон ва рақобатбардош тарифлар белгиланади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси хабар берди. Истанбулда "Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия" мультимодал транспорт коридорида иштирок этувчи мамлакатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ушбу транспорт йўналишини ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.Қайд этилишича, муҳокаманинг асосий мавзуси темир йўлда рақобатбардош тарифларни жорий этиш ва йўналиш бўйича транспорт ҳажмини ошириш бўлди.Айтилишича, мазкур ҳужжат транспорт коридорини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Чунки у барча томонларнинг ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ҳамкорлик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларга розилигини мустаҳкамлайди.Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт коридорини шакллантириш тўғрисидаги баённома имзоланган эди.Бу йўлак минтақа мамлакатлари ўртасидаги транспорт инфратузилмаси ва савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим элемент ҳисобланади.
ўзбекистон
эрон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1b/41833143_136:0:987:638_1920x0_80_0_0_3b5b0e5553e4f3612577c817d3d21eab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон туркманистон эрон туркия транспорт коридори
ўзбекистон туркманистон эрон туркия транспорт коридори
Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркиянинг транспорт йўлагида арзон тарифлар белгиланади
11:12 27.12.2023 (янгиланди: 14:12 27.12.2023) Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия транспорт коридорини ривожлантиришда муҳим қадам бўлувчи ҳужжатни имзолашди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридорида арзон ва рақобатбардош тарифлар белгиланади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси
хабар берди. Истанбулда "Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия" мультимодал транспорт коридорида иштирок этувчи мамлакатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ушбу транспорт йўналишини ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, муҳокаманинг асосий мавзуси темир йўлда рақобатбардош тарифларни жорий этиш ва йўналиш бўйича транспорт ҳажмини ошириш бўлди.
“Томонлар ушбу йўналиш бўйича транспорт учун арзон ва рақобатбардош тарифларни белгилаш товарлар ва юкларни ташиш ҳажмини оширишга ёрдам беради деган фикрга келишди. Учрашув давомида иштирокчи мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари ўртасида тегишли баённома имзоланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, мазкур ҳужжат транспорт коридорини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Чунки у барча томонларнинг ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ҳамкорлик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларга розилигини мустаҳкамлайди.
Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт коридорини шакллантириш тўғрисидаги баённома имзоланган эди.
Бу йўлак минтақа мамлакатлари ўртасидаги транспорт инфратузилмаси ва савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим элемент ҳисобланади.