https://sputniknews.uz/20231225/samarqand-xalqaro-aeroport-sayohlik-sodiqlik-dastur-41738529.html
Самарқанд халқаро аэропорти содиқлик дастурига қўшилди
Самарқанд халқаро аэропорти содиқлик дастурига қўшилди
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур дастур аэропортлар ва темир йўл вокзалларидаги халқаро бизнес-залларга кириш имконини беради.
2023-12-25T11:59+0500
2023-12-25T11:59+0500
2023-12-25T12:00+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
аэропорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0b/22668107_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5b969a844773adda2f89d93b73cedb29.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Самарқанд халқаро аэропорти Ўзбекистонда биринчи бўлиб "DragonPass" сайёҳлик содиқлик дастурига қўшилди, дея хабар берди аэропорт матбуот хизмати. Самарқанд халқаро аэропортининг CIP залида йўловчилар бар, чекиш хонаси, намозхона, болалар майдончасидан фойдаланишлари мумкин.Шунингдек, ташриф буюрувчиларга озиқ-овқат ва ичимликлар жой олган швет столи, гаджетларни қувватлантириш ва дам олиш жойлари, Wi-Fi, "Duty Free" дўконлари ҳам таклиф этилади.Қайд этилишича, содиқлик дастури бутун дунё бўйлаб 30 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган мижозларга эга бўлиб, дунё бўйлаб 700 дан ортиқ аэропортларда 1300 дан ортиқ залдан фойдаланиш имконияти мавжуд.Бундан ташқари, дастур аъзолари бутун дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ ресторанлардан, шунингдек, трансферлар ва кутиб олиш ва кузатишхизматларидан фойдаланишлари мумкин.Илгари Самарқанд аэропортининг CIP зали "Mile-On-Air" платформасидан ONPASS халқаро содиқлик дастурига қўшилган эди.Маълумот учун, мазкур дастур аэропортлар ва темир йўл вокзалларидаги халқаро бизнес-залларга кириш тизими. У бутун дунё бўйлаб 1300 дан ортиқ бизнес заллари ва 1000 дан ортиқ ресторанларни, шунингдек, трансферлар ва кутиб олиш ва кузатиш хизматларини ўз ичига олади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0b/22668107_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7caf96ca879609c3b160102528949992.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд халқаро аэропорти содиқлик дастури onpass dragonpass
самарқанд халқаро аэропорти содиқлик дастури onpass dragonpass
Самарқанд халқаро аэропорти содиқлик дастурига қўшилди
11:59 25.12.2023 (янгиланди: 12:00 25.12.2023) Мазкур дастур аэропортлар ва темир йўл вокзалларидаги халқаро бизнес-залларга кириш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Самарқанд халқаро аэропорти Ўзбекистонда биринчи бўлиб "DragonPass" сайёҳлик содиқлик дастурига қўшилди, дея хабар берди аэропорт матбуот хизмати.
“Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини доимий ошириш мақсадида Самарқанд халқаро аэропортининг янги CIP-зали халқаро содиқлик дастури иштирокчилари учун ўз эшикларини очди. Дастурда рўйхатдан ўтган ва ташриф куни жўнаб кетадиган (чипталари бўлган) йўловчилар бизнес-залдан қўшимча тўловсиз фойдаланишлари мумкин”, — дейилади хабарда.
Самарқанд халқаро аэропортининг CIP залида йўловчилар бар, чекиш хонаси, намозхона, болалар майдончасидан фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, ташриф буюрувчиларга озиқ-овқат ва ичимликлар жой олган швет столи, гаджетларни қувватлантириш ва дам олиш жойлари, Wi-Fi, "Duty Free" дўконлари ҳам таклиф этилади.
Қайд этилишича, содиқлик дастури бутун дунё бўйлаб 30 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган мижозларга эга бўлиб, дунё бўйлаб 700 дан ортиқ аэропортларда 1300 дан ортиқ залдан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, дастур аъзолари бутун дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ ресторанлардан, шунингдек, трансферлар ва кутиб олиш ва кузатишхизматларидан фойдаланишлари мумкин.
Илгари Самарқанд аэропортининг CIP зали "Mile-On-Air" платформасидан ONPASS халқаро содиқлик дастурига қўшилган эди.
Маълумот учун, мазкур дастур аэропортлар ва темир йўл вокзалларидаги халқаро бизнес-залларга кириш тизими. У бутун дунё бўйлаб 1300 дан ортиқ бизнес заллари ва 1000 дан ортиқ ресторанларни, шунингдек, трансферлар ва кутиб олиш ва кузатиш хизматларини ўз ичига олади.