Мирзиёев МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Россияга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2023
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишади ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишади.
Янгиликлар лентаси
0