https://sputniknews.uz/20231225/hokimliklar-sanoat-tarmoqlari-loyihalar-mirziyoev-41785365.html
Ўзбекистоннинг учта тармоғида 12,7 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бошланади
Ўзбекистоннинг учта тармоғида 12,7 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Шу йилнинг ўзида электротехникада 39 та, кимё саноатида 17 та ва фармацевтикада 57 та корхона ишга тушди.
2023-12-25T14:47+0500
2023-12-25T14:47+0500
2023-12-25T15:28+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
лойиҳа
ҳокимлик
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/198/88/1988872_0:102:3046:1815_1920x0_80_0_0_815caa6a57eec9588f5c820ad25eeec7.jpg
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Келгуси йилда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларида 12 миллиард 700 миллион долларлик 24 та йирик лойиҳа бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда маълум қилинди.Қайд этилишича, саноатдаги таркибий ўзгаришлар ва шароитлар натижасида сўнгги беш йилда ушбу учта тармоқда ишлаб чиқариш 2,6 баробар ошган. Уларнинг саноатдаги улуши 7 фоизга етган.Шунингдек, 231 турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, экспорт 1,6 миллиард долларни ташкил этган.Шу йилнинг ўзида электротехникада 163 миллион долларлик 39 та, кимё саноатида 70 миллион долларлик 17 та ва фармацевтикада 87 миллион долларлик 57 та корхона ишга тушди.Таъкидланишича, ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш электротехникада 50 фоизга, кимё саноатида 40 фоизга, фармацевтикада 18 фоизга ҳам етмайди. Ҳудудларда ташкил қилинган зоналардан ҳамда саноат кооперацияси имкониятларидан етарлича фойдаланилгани йўқ, 116 та корхонага олиб келинган 85 миллион долларлик саноат ускунаси ишга тушмасдан турибди. 727 та корхона тўлиқ қувватда ишламаяпти.Келгуси йилда мазкур 3 тармоқда 12 миллиард 700 миллион долларлик 24 та йирик лойиҳа бошланиши қайд этилди.“Навоийазот”да поливинилхлорид ва Қўнғиротда кальцийланган сода қувватларини кенгайтириш, Қоракўлда метанолдан олефин олиш, Самарқандда маиший техника ва автомобиллар учун металл листлар ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар жумласидандир.Давлат раҳбари бу лойиҳаларга керак бўладиган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб беришга маҳаллий корхоналарни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.Шунингдек, тармоқ ва ҳудудлар биргаликда ишлаб, электротехникада 2,1 миллиард долларлик 190 та, кимё саноатида 3,8 миллиард долларлик 139 та, фармацевтикада 1,5 миллиард долларлик 110 та ўрта ва кичик лойиҳаларни шакллантирган.Йиғилишда президент уларнинг қуввати, яратилажак маҳсулотлар тури ва иш ўрнига эътибор қаратиб, лойиҳаларни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/198/88/1988872_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_4465d127cedb5359f170d484cc393492.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
электротехника кимё саноати фармацевтика шавкат мирзиёев лойиҳа
электротехника кимё саноати фармацевтика шавкат мирзиёев лойиҳа
Ўзбекистоннинг учта тармоғида 12,7 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бошланади
14:47 25.12.2023 (янгиланди: 15:28 25.12.2023) Мирзиёев: ҳокимликлар саноат тармоқлари билан ишлаб, лойиҳаларни кўпайтириши зарур.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Келгуси йилда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларида 12 миллиард 700 миллион долларлик 24 та йирик лойиҳа бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда
маълум қилинди. Қайд этилишича, саноатдаги таркибий ўзгаришлар ва шароитлар натижасида сўнгги беш йилда ушбу учта тармоқда ишлаб чиқариш 2,6 баробар ошган. Уларнинг саноатдаги улуши 7 фоизга етган.
Шунингдек, 231 турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, экспорт 1,6 миллиард долларни ташкил этган.
Шу йилнинг ўзида электротехникада 163 миллион долларлик 39 та, кимё саноатида 70 миллион долларлик 17 та ва фармацевтикада 87 миллион долларлик 57 та корхона ишга тушди.
Таъкидланишича, ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш электротехникада 50 фоизга, кимё саноатида 40 фоизга, фармацевтикада 18 фоизга ҳам етмайди. Ҳудудларда ташкил қилинган зоналардан ҳамда саноат кооперацияси имкониятларидан етарлича фойдаланилгани йўқ, 116 та корхонага олиб келинган 85 миллион долларлик саноат ускунаси ишга тушмасдан турибди. 727 та корхона тўлиқ қувватда ишламаяпти.
“Ҳокимликлар саноат тармоқлари билан узвий боғлиқликда ишлаб, ҳудудларда иқтисодиётни диверсификация қилиши, лойиҳаларни кўпайтириши зарур. Шундагина жойларда иқтисодий ўсиш, иш ўрни, бюджетга тушум бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Келгуси йилда мазкур 3 тармоқда 12 миллиард 700 миллион долларлик 24 та йирик лойиҳа бошланиши қайд этилди.
“Навоийазот”да поливинилхлорид ва Қўнғиротда кальцийланган сода қувватларини кенгайтириш, Қоракўлда метанолдан олефин олиш, Самарқандда маиший техника ва автомобиллар учун металл листлар ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар жумласидандир.
Давлат раҳбари бу лойиҳаларга керак бўладиган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб беришга маҳаллий корхоналарни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, тармоқ ва ҳудудлар биргаликда ишлаб, электротехникада 2,1 миллиард долларлик 190 та, кимё саноатида 3,8 миллиард долларлик 139 та, фармацевтикада 1,5 миллиард долларлик 110 та ўрта ва кичик лойиҳаларни шакллантирган.
Йиғилишда президент уларнинг қуввати, яратилажак маҳсулотлар тури ва иш ўрнига эътибор қаратиб, лойиҳаларни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.