Тошкентда “Яшил шаҳар” транспорт йўлаги пайдо бўлиши мумкин

© МинтрансВ Ташкенте состоялась презентация транспортного коридора "Зеленый город"
В Ташкенте состоялась презентация транспортного коридора Зеленый город - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур йўлак лойиҳасини ишлаб чиқишда йўловчи ва аҳолини фикри ўрганилиб, ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, болалар ва аёлларнинг жамоат транспорти инфратузилмасига бўлган эҳтиёжлари инобатга олинган.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. “Тошкент – Кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш (ТАИЛEВ)” лойиҳаси доирасида “Яшил шаҳар” транспорт йўлагининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президентининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–59-сон қарорига мувофиқ 2025 йилгача Тошкент шаҳри бўйича жамоат транспорти доимий ҳаракатланадиган умумий узунлиги 475 км бўлган 36 та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва автобус йўлакларини хавфсиз ҳамда самарали жорий этишга кўмаклашиш мақсадида ТАИЛEВ лойиҳаси доирасида пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида жорий этилиши режалаштирилган яшил транспорт йўлагининг концепт-дизайни, математик модели ва унинг асосида техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.
Мазкур йўлак лойиҳасини ишлаб чиқишда йўловчи ва аҳолини фикри ўрганилиб, ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, болалар ва аёлларнинг жамоат транспорти инфратузилмасига бўлган эҳтиёжлари инобатга олинган.
Техник-иқтисодий асосларга кўра мазкур йўлакни жорий этилиши натижасида йўлак бўйлаб автотранспортнинг ўртача тезлиги 11 фоизга ошиши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши 12.3 фоизга қисқаришига эришилиши ҳисоблаб чиқилди.
Шунингдек, бир кунда йўлак бўйлаб автобусда ҳаракатланадиган барча йўловчилар ҳамда шахсий транспорт эгаларининг тежалган умумий вақти 3318 соатни, тежалган ёқилғи йилига 2.6 миллион литрни ташкил этиб, бу йилига 21.2 миллиард сўм иқтисодий самарага олиб келиши ҳақида маълумот берилди.
Ишлаб чиқилган лойиҳалар ва техник-иқтисодий асослар Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритилди.
Янгиликлар лентаси
0