https://sputniknews.uz/20231223/malayziyaning-yirik-kompaniyasi-vakillari-ozbekistonga-tashrif-buyuradi-41715547.html
Малайзиянинг йирик компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради
Малайзиянинг йирик компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради
Sputnik Ўзбекистон
Мулоқот чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилган қулай шарт-шароитлар, кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар ҳамда республиканинг иқтисодий ресурс ва инвестициявий салоҳияти бўйича батафсил маълумот берилди.
2023-12-23T12:02+0500
2023-12-23T12:02+0500
2023-12-23T12:02+0500
иқтисод
ўзбекистон
малайзия
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/17/41714519_46:0:741:391_1920x0_80_0_0_01a8483dcab8ec1130da1930508b1ce5.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Малайзиянинг "Fraser & Neave Holdings BHD – F&N" компаниясининг янги ва халқаро бозорлари бўйича ижрочи директори Лаи Минг Конг билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.Лаи Минг Конг компания Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири эканлигини, ҳозирда корхонанинг 13 та филиали Таиланд, Мьянма, Камбоджа, Лаос ва Саудия Арабистонида фаолият юритаётганини маълум қилди. Малайзия томони, шунингдек, "F&N" компаниясининг қуюлтирилган сут маҳсулотлари Ўзбекистонга етказиб берилаётганини ва бу орқали Марказий Осиё бозорига кириш имконияти ошаётганини таъкидлади.Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда хориж томонига Ўзбекистонда "F&N" компанияси иштирокида қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифи берилди."Fraser & Neave" (F&N) компанияси 1883 йилда Сингапурда ташкил этилган. Компаниянинг асосий ишлаб чиқариш корхоналари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳри, Ипох, Малакка, Серембан ва Пенанг штатларида жойлашган. Компания озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 31 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради ва жаҳоннинг 93 та мамлакатига экспорт қилинади.
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/17/41714519_133:0:654:391_1920x0_80_0_0_dce2e976750aeb7327811f509904e344.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
малайзиянинг йирик компанияси вакиллари ўзбекистонга ташриф буюради
малайзиянинг йирик компанияси вакиллари ўзбекистонга ташриф буюради
Малайзиянинг йирик компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради
Мулоқот чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилган қулай шарт-шароитлар, кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар ҳамда республиканинг иқтисодий ресурс ва инвестициявий салоҳияти бўйича батафсил маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Малайзиянинг "Fraser & Neave Holdings BHD – F&N" компаниясининг янги ва халқаро бозорлари бўйича ижрочи директори Лаи Минг Конг билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Мулоқот чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилган қулай шарт-шароитлар, кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар ҳамда республиканинг иқтисодий ресурс ва инвестициявий салоҳияти бўйича батафсил маълумот берилди.
Лаи Минг Конг компания Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири эканлигини, ҳозирда корхонанинг 13 та филиали Таиланд, Мьянма, Камбоджа, Лаос ва Саудия Арабистонида фаолият юритаётганини маълум қилди. Малайзия томони, шунингдек, "F&N" компаниясининг қуюлтирилган сут маҳсулотлари Ўзбекистонга етказиб берилаётганини ва бу орқали Марказий Осиё бозорига кириш имконияти ошаётганини таъкидлади.
Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда хориж томонига Ўзбекистонда "F&N" компанияси иштирокида қўшма инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифи берилди.
Учрашув якунида Ўзбекистондаги салоҳиятли тадбиркорлар билан биргаликда қўшма лойиҳани амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида 2024 йил январь ойида Лаи Минг Конг бошчилигидаги "F&N" компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
"Fraser & Neave" (F&N) компанияси 1883 йилда Сингапурда ташкил этилган. Компаниянинг асосий ишлаб чиқариш корхоналари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳри, Ипох, Малакка, Серембан ва Пенанг штатларида жойлашган. Компания озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 31 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради ва жаҳоннинг 93 та мамлакатига экспорт қилинади.