https://sputniknews.uz/20231222/mirziyoev-qirgiziston-bilan-kop-qirrali-hamkorlikni-kengaytirish-muhimligini-qayd-etdi-41689003.html
Мирзиёев Қирғизистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
Мирзиёев Қирғизистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
2023-12-22T09:49+0500
2023-12-22T09:49+0500
2023-12-22T11:22+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
шавкат мирзиёев
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/15/41687590_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6f6efcdd08729679e95d319759ad26a7.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 21 декабрь куни, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев давлат раҳбарига Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди ишга туширилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортмоқда, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қўшма маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш ҳамда устувор дастур ва лойиҳаларни, шу жумладан “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/15/41687590_41:0:1178:853_1920x0_80_0_0_9fd25aeafdba6548f3ff097ce351b3d6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев қирғизистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
мирзиёев қирғизистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
Мирзиёев Қирғизистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
09:49 22.12.2023 (янгиланди: 11:22 22.12.2023) Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 21 декабрь куни, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев давлат раҳбарига Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик юксак даражага чиққани ва сермаҳсул тус олганини, шу жумладан парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар даражасидаги мулоқот ва алмашинувлар анча фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этди.
Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди ишга туширилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортмоқда, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қўшма маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш ҳамда устувор дастур ва лойиҳаларни, шу жумладан “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.