https://sputniknews.uz/20231222/eoii-mamlakatlari-temir-yollarining-ozaro-hamkorligi-kojoshev-qomita-tuzishni-taklif-qildi-41709511.html
ЕОИИ темир йўл соҳасида ҳамкорликни такомиллаштиради
ЕОИИ темир йўл соҳасида ҳамкорликни такомиллаштиради
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ давлатларининг темир йўл маъмуриятлари бошқа транспорт турларига нисбатан фаолиятнинг барча жабҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг энг юқори даражасига эга эканлигини таъкидладилар.
2023-12-22T18:30+0500
2023-12-22T18:30+0500
2023-12-22T18:46+0500
ўзбекистон ва еоии
еик
еоии
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0d/38883537_34:248:2645:1716_1920x0_80_0_0_7cc74affc0d3b3872e26ee59e39ef98b.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. 20 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев раислигида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари раҳбарлари иштирокида миллий темир йўлларнинг интеграцион ўзаро ҳамкорлиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.2024 йил февраль ойида Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг Иттифоққа аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари даражасидаги йиғилишида ЕОИИ мамлакатлари темир йўлларининг интеграцион ўзаро ҳамкорлиги кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ушбу масалани муҳокама қилиш ташаббуси 12 декабрь куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши йиғилишида Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук томонидан илгари сурилди.Йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ давлатларининг темир йўл маъмуриятлари бошқа транспорт турларига нисбатан фаолиятнинг барча жабҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг энг юқори даражасига эга эканлигини таъкидладилар.Вазир темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича мамлакат ташаббусларини чуқурроқ ўрганиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш учун Комиссия майдонида ЕОИИга аъзо давлатларнинг темир йўл маъмуриятлари раҳбарларидан Мувофиқлаштирувчи қўмита тузишни таклиф қилди.Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари Россия темир йўллари, Қозоғистон темир йўли ва Беларусь темир йўли ўртасида ЕОИИ мамлакатларида темир йўл транспортининг транспорт-логистика салоҳиятини уйғунлашган ҳолда ривожлантириш бўйича Мажбурият меморандумини имзолаш имкониятини ўрганиш таклифини қўллаб-қувватладилар. Бундай меморандум ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши доирасида имзоланиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0d/38883537_666:304:1958:1273_1920x0_80_0_0_70f258dfd54ebfc0609ac6d257846555.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии мамлакатлари темир йўлларининг ўзаро ҳамкорлиги: кожошев қўмита тузишни таклиф қилди
еоии мамлакатлари темир йўлларининг ўзаро ҳамкорлиги: кожошев қўмита тузишни таклиф қилди
ЕОИИ темир йўл соҳасида ҳамкорликни такомиллаштиради
18:30 22.12.2023 (янгиланди: 18:46 22.12.2023) Йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ давлатларининг темир йўл маъмуриятлари бошқа транспорт турларига нисбатан фаолиятнинг барча жабҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг энг юқори даражасига эга эканлигини таъкидладилар.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. 20 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев раислигида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари темир йўл маъмуриятлари раҳбарлари иштирокида миллий темир йўлларнинг интеграцион ўзаро ҳамкорлиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати
хабар берди. “ЕОИИ давлатларининг миллий хусусиятларини бирлаштириш ва темир йўл транспортида илғор тажрибаларни жорий этиш синергик самарага эришиш ва транспорт саноатининг қўшимча захираларини очишга ёрдам беради”, — дейди Арзибек Кожошев.
2024 йил февраль ойида Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг Иттифоққа аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари даражасидаги йиғилишида ЕОИИ мамлакатлари темир йўлларининг интеграцион ўзаро ҳамкорлиги кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ушбу масалани муҳокама қилиш ташаббуси 12 декабрь куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши йиғилишида Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук томонидан илгари сурилди.
Йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ давлатларининг темир йўл маъмуриятлари бошқа транспорт турларига нисбатан фаолиятнинг барча жабҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг энг юқори даражасига эга эканлигини таъкидладилар.
“Ишончли транспорт асосини темир йўл транспорти ташкил этувчи ЕОИИ муваффақиятли фаолият юритиши ушбу йўналишда янада интеграциялашув учун алоҳида шарт-шароитлар яратади”, - деб ҳисоблайди Арзибек Кожошев.
Вазир темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича мамлакат ташаббусларини чуқурроқ ўрганиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш учун Комиссия майдонида ЕОИИга аъзо давлатларнинг темир йўл маъмуриятлари раҳбарларидан Мувофиқлаштирувчи қўмита тузишни таклиф қилди.
Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари Россия темир йўллари, Қозоғистон темир йўли ва Беларусь темир йўли ўртасида ЕОИИ мамлакатларида темир йўл транспортининг транспорт-логистика салоҳиятини уйғунлашган ҳолда ривожлантириш бўйича Мажбурият меморандумини имзолаш имкониятини ўрганиш таклифини қўллаб-қувватладилар. Бундай меморандум ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши доирасида имзоланиши мумкин.