Трампнинг сайловдаги эҳтимолий ғалабаси Украина учун фалокат бўлади — ОАВ

© AP Photo / LIBKOSУкраинские военные эвакуируют раненого. Архивное фото
Украинские военные эвакуируют раненого. Архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Oбуна бўлиш
Америкалик сиёсатчи ҳокимиятга қайтса, Украина АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Дональд Трампнинг 2024 йилда АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозониши Украина учун фалокат бўлади. Бу ҳақда РИА Новости "Foreign Policy" нашрига таяниб хабар берди.
“Трампнинг иккинчи президентлик муддати нафақат Америка демократияси, балки бутун глобал дунё тартибига таҳдид солади ва Украина учун оқибати ҳалокатли бўлиши мумкин”, — дейилади материалда.
Журналистлар таъкидлаганидек, агар америкалик сиёсатчи келаси йилги президентлик сайловларида ғалаба қозониб, ҳокимиятга қайтса, Украинани зудлик билан АҚШ ёрдамидан маҳрум қилиши мумкин.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский матбуот анжуманида Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланса, Америка сиёсати “тежамкорроқ” бўлиб, ички муаммоларга эътибор қаратилишидан қўрқишини билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0