Открытие информационного центра ЦИК РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россия президенти сайловлари 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилади.

Ўзбекистон Беларусь ва Россиядаги сайловларни кузатиши кутилмоқда

© Sputnik/Зафар ХалиловМДҲ давлатлари байроқлари
МДҲ давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Oбуна бўлиш
МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарлари Маслаҳатлашув кенгашининг Регламенти тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон келаси йил Беларусь ва Россияда ўтадиган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарлари Маслаҳатлашув кенгашининг II йиғилишида маълум қилинди.
Ўзбекистон раислигида МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарлари Маслаҳатлашув кенгашининг II йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Россия сайлов органлари раҳбарлари иштирок этди.
© ЦИК УзбекистанаМустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарлари Маслаҳатлашув кенгашининг II йиғилиши
Состоялось очередное заседание Консультативного совета руководителей избирательных органов государств-участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2023
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарлари Маслаҳатлашув кенгашининг II йиғилиши
МДҲ бош котиби ўринбосари Илҳом Неъматовнинг сўзларига кўра, Кенгаш сайлов тизими ва қонунларни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш учун яхши имконият яратмоқда.

“Мураккаб даврда сайёрамизнинг кўплаб давлатлари фуқароларининг нигоҳи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига қаратилди, у биргаликдаги фаолиятнинг барча йўналишларини осойишта ва тизимли равишда такомиллаштирмоқда, мавжуд муаммоларни, жумладан, сайлов тизимини ҳал этишнинг янги йўлларини очиб бермоқда”, — деди Илҳом Неъматов.

Йиғилишда МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарлари Маслаҳатлашув кенгашининг регламенти тасдиқланди.
Ҳужжат беш бўлимдан иборат. У кенгашнинг иш тартиби, унинг мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш, кенгаш кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, қарорларнинг ижросини таъминлаш тартибини белгилайди.
“2024 йил 25 февралда бўлиб ўтадиган Беларусь республикаси Миллий Ассамблеяси Вакиллар палатасининг депутатлари сайлови ҳамда 17 мартда бўлиб ўтадиган Россия Федерацияси президенти сайловини мониторинг қилишда кенгаш аъзоларининг иштироки муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Кун тартибига ёшларни сайлов жараёнларига жалб этиш масаласи ҳам киритилди.
Қайд этилишича, кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2024 йилнинг иккинчи ярмида Тошкентда ўтказилади.
Заседание Совета Федерации РФ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2023
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Россияда президент сайлови куни белгиланди
Янгиликлар лентаси
0