https://sputniknews.uz/20231220/koronavirus-41649746.html
Коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда — уни юқтирмаслик чоралари
Коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда — уни юқтирмаслик чоралари
Sputnik Ўзбекистон
Вирус ҳамон одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солиб турибди.
2023-12-20T12:15+0500
2023-12-20T12:15+0500
2023-12-20T12:15+0500
дунё янгиликлари
дунёда
вирус
covid-19 умумжаҳон пандемияси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22529376_0:87:3045:1800_1920x0_80_0_0_ec3d41e2d5ca0f2a92201767ddd43d00.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги расмий вакили Мелита Вуйнович маълум қилди, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.COVID-19 нинг илк ўчоқлари аниқланганидан буён тўрт йил вақт ўтди. Аммо вирус ҳамон одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солиб турибди.ЖССТнинг Россиядаги расмий вакили Мелита Вуйновичнинг таъкидлашича, ўтган даврда коронавирус инсониятга мослашди ва мутацияга учрашда давом этмоқда.Айни пайтда шифохонага ётқизиш ҳолатлари бўйича ЖССТга маълумот тақдим этиб бораётган мамлакатларнинг қарийб ярмида касалликнинг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Финляндия, Словакия ва Италия шулар жумласидан.Эксперт мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, аҳоли гавжум жойларда тиббий ниқоб тақиш зарурий профилактика чораси эканлигини таъкидлади.Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами — кексалар, қандли диабет ва юрак-қон томир хасталиклари бор беморлар, иммунитети заиф кишилар ва ҳомиладор аёллар амал қилишлари керак.Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ер юзида қайд этилаётган барча штаммлар "омикрон" мутацияларидир. Хусусан, "Эрис" деб номланган EG.5 варианти сайёрамиз бўйлаб тарқалган SARS-CoV-2 версияларининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Бундан ташқари, баъзи мамлакатларда HV.1, "Кракен", JN.1 ҳамда ВА.2.86 мутациялари доминант вариантларга айланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22529376_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_6ed63f32f48279c8c58974a97233f3dc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
коронавирус мутация ссв жсст жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг россиядаги расмий вакили мелита вуйнович
коронавирус мутация ссв жсст жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг россиядаги расмий вакили мелита вуйнович
Коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда — уни юқтирмаслик чоралари
Вирус ҳамон одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солиб турибди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги расмий вакили Мелита Вуйнович маълум қилди, деб ёзмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги. COVID-19 нинг илк ўчоқлари аниқланганидан буён тўрт йил вақт ўтди. Аммо вирус ҳамон одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солиб турибди.
ЖССТнинг Россиядаги расмий вакили Мелита Вуйновичнинг таъкидлашича, ўтган даврда коронавирус инсониятга мослашди ва мутацияга учрашда давом этмоқда.
“Қиш мавсуми келиши билан Европа ва Марказий Осиё минтақаларида CОVID-19 билан бирга нафас йўлларининг бошқа патогенлари ҳам кўп учрамоқда. Ушбу инфекция ҳамон оғир ҳолатлар ва беморлар ўлимига сабаб бўлаётгани ачинарлидир”, — дейди мутахассис.
Айни пайтда шифохонага ётқизиш ҳолатлари бўйича ЖССТга маълумот тақдим этиб бораётган мамлакатларнинг қарийб ярмида касалликнинг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Финляндия, Словакия ва Италия шулар жумласидан.
Эксперт мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, аҳоли гавжум жойларда тиббий ниқоб тақиш зарурий профилактика чораси эканлигини таъкидлади.
Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами — кексалар, қандли диабет ва юрак-қон томир хасталиклари бор беморлар, иммунитети заиф кишилар ва ҳомиладор аёллар амал қилишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ер юзида қайд этилаётган барча штаммлар "омикрон" мутацияларидир. Хусусан, "Эрис" деб номланган EG.5 варианти сайёрамиз бўйлаб тарқалган SARS-CoV-2 версияларининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Бундан ташқари, баъзи мамлакатларда HV.1, "Кракен", JN.1 ҳамда ВА.2.86 мутациялари доминант вариантларга айланган.