Россия махсус операция мақсадларидан воз кечмайди — Путин

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в заседании коллегии Минобороны РФ.
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании коллегии Минобороны РФ.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2023
Oбуна бўлиш
Владимир Путин: Ғарб Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россия махсус операция мақсадларидан воз кечмоқчи эмас. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги бошқарувининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.
“Ғарб Россияни чеклаш стратегиясидан ва Украинадаги агрессив мақсадларидан воз кечмаяпти. Аммо биз махсус ҳарбий операция ўтказиш бўйича ўз мақсадларимиздан воз кечмоқчи эмасмиз”, — деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда давом этмоқда.
“Бу йилги воқеалар Ғарб Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда давом этаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Киев режимини реал вақт давомида разведка маълумотлари билан фаол равишда таъминлайди, ҳарбий маслаҳатчиларни юборади, замонавий қурол тизимларини узатади”, — деди у.
У етказиб берилаётган қуроллар қаторига юқори даражада ҳаракатланувчи кўп учувчи ракета тизимлари, узоқ масофага учувчи ракета тизимлари, кассетали ўқ-дорилар, шунингдек, кўплаб янги учувчисиз учиш аппаратларини санаб ўтди.
Президент, шунингдек, Ф-16 кўп мақсадли қирувчи самолётини Украинага топшириш режа қилинаётгани, Ғарбда эса учувчиларни тайёрлаш бўйича машғулотлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Путиннинг айтишича, НАТОнинг тажовузкор табиати энди яширин эмас, АҚШ ҳужжатларида тўғридан-тўғри глобал устунлик ҳақидаги даъволар мустаҳкамланган.

"Блокнинг тажовузкор табиати энди мудофаа тузилмалари орқасида яширинмайди ... АҚШ доктринал ҳужжатлари тўғридан-тўғри глобал устунликка даъволарни мустаҳкамлайди”, — дея қайд этди у.

Таъкидланишича, Россияда 2023 йилда қўшинларни зирҳли техника билан таъминлаш уч баробарга ошди.
"Жорий йилда ҳарбий-саноат мажмуаси меҳнати туфайли зирҳли техника етказиб бериш ҳажми 3 баробар, автомобиль етказиб бериш ҳажми 4,5 баробар ошди. Умуман олганда, сотиб олинган асосий турдаги қуроллар сони 2,7 бараварга, айниқса талабга эга бўлганлар сони 7 бараварга ошди”, — деди Россия еткачиси.
Ғарб ҳарбий техникасининг дахлсизлиги ҳақидаги афсона барбод бўлди, деди Россия президенти.
“Айтганча, Ғарб ҳарбий техникасининг дахлсизлиги ҳақидаги афсона ҳам барбод бўлди”, — деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, юқори аниқликдаги снарядлар ва дронлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа ишларини яхшилаш зарур.
“Сўнгги пайтларда умуман НАТО ҳарбий блокининг фаоллиги кескин ошди. Чегараларимизга АҚШнинг муҳим кучлари, жумладан, авиатехника жойлаштирилди, Шарқий ва Марказий Европада иттифоқ қўшинлари сони кўпайди”,— дея қўшимча қилди у.
Путиннинг айтишича, НАТО шарққа "бир дюйм ҳам" кенгаймасликларини айтди - улар уялмасдан ва ҳар қадамда ёлғон гапиришади.

“Финляндия, биз билганимиздек, аллақачон НАТОга жалб қилинган, Швециянинг аъзо бўлиши режалаштирилган, аслида бу алянснинг чегараларимизга яқинлашишининг кейинги босқичини англатади. Биз ҳаммамиз яхши биламизки, 1991 йилда улар (Михаил) Горбачёвга: "Йўқ, йўқ, шарққа бир дюйм ҳам кенгаймаймиз", деб ваъда беришган. Мана, марҳамат, ҳамкорлар мана шунақа. Улар ҳар қадамда уялмай ёлғон гапиришади”, — деди Путин.

Янгиликлар лентаси
0