Ўзбекистонлик Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпионига айланди

© Федерация Шахмат Узбекистана Узбекистанская шахматистка стала чемпионкой мира
Узбекистанская шахматистка стала чемпионкой мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2023
Oбуна бўлиш
Умида Омонова блиц йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпионига айланди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчи иштирок этмоқда.

“Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блиц йўналишида 1-ўринни қўлга киритди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган тоифасида муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлган эди.
Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Тошкентда кутиб олинди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2023
Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовани шахсан ўзи кутиб олди
Янгиликлар лентаси
0