Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлиси бошқа кунга кўчирилди
13:51 18.12.2023 (янгиланди: 14:20 18.12.2023)
© Пресс-служба Сената УзбекистанаОлий Мажлис Сенати
© Пресс-служба Сената Узбекистана
Oбуна бўлиш
Сенатнинг 18 декабрда ўтказилиши режалаштирилган қирқ саккизинчи ялпи мажлиси бошқа кунга кўчирилди.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлиси санаси бошқа кунга кўчирилди. Бу ҳақда юқори палатанинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сенатнинг 18 декабрда ўтказилиши режалаштирилган қирқ саккизинчи ялпи мажлиси Сенат Кенгашининг қарорига мувофиқ 20 декабрга кўчирилди.
Сенаторлар қуйидаги масалаларни кўриб чиқишади:
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун;
“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун;
“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун.
“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун;
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун;
“Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун;
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун.
Бундан ташқари, ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар ҳам муҳокама этилади.
Сенаторлар Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижросини эшитиши ҳам режалаштирилган.
Қолаверса, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган фаолият юзасидан вазирликнинг ахбороти эшитилади.