Янги йил олдидан қанча ноқонуний пиротехника мусодара этилди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Республика божхона органлари томонидан пиротехника маҳсулотларини ноқонуний олиб кириш ва муомалага чиқариш устидан назорат кучайтирилди.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига пиротехника маҳсулотларини ноқонуний олиб кириш ва айланишига қарши курашиш мақсадида божхона органлари томонидан мазкур жараён устидан назорат кучайтирилди ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Таъкидланишича, шу кунларда Янги йил байрамларига юқори савияда тайёргарлик кўриш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга асосий эътибор қаратилмоқда.
Божхона қўмитасининг маълум қилишича, Янги йил байрами арафасида божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 140 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Натижада умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан зиёд бўлган 3,2 миллион донадан ортиқ турли пиротехника воситалари олиб қўйилган.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0