https://sputniknews.uz/20231218/mdh-virtual-muzey-41614717.html
МДҲ мамлакатлари маданий мероси виртуал музейи ташкил этилди – Арипов
МДҲ мамлакатлари маданий мероси виртуал музейи ташкил этилди – Арипов
Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.
2023-12-18T16:20+0500
2023-12-18T16:20+0500
2023-12-18T17:54+0500
маданият
ўзбекистон
мдҳ
абдулла арипов
маданий бойликлар
музей
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37919242_0:293:3077:2024_1920x0_80_0_0_834526b71a759fef5f6e51d24a4a9dda.jpg
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. МДҲга аъзо давлатлар маданий мероси виртуал музейини яратиш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.Бундай музейни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли эди. Лойиҳадан кўзланган мақсад МДҲ давлатларининг моддий маданий меросини интернет тармоғидаги ягона виртуал музейда бирлаштиришдан иборат.Ўзбекистон бош вазири, шунингдек, МДҲ давлатлари вакилларига Ўзбекистондаги XV Тошкент халқаро кинофестивалидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.Унга кўра, қўшма бадиий филмлар суратга олиш яхши анъанага айланган ва ВГИКнинг Тошкент шаҳридаги филиалида Россия ва Ҳамдўстлик мамлакатлари кино юлдузлари иштирокида мунтазам равишда маҳорат дарслари, учрашувлар ўтказиб келинмоқда.У бу йил Озарбайжон ва Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари, республикада эса Қозоғистон ва Туркманистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилганини, “Рус фасллари” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар, Қирғизистон ва Тожикистон театрлари билан ўзаро гастрол сафарлари ҳам мунтазам ўтказиб келинаётганини эслатди.Йиғилиш сўнггида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида қўшма баён имзоланди.Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров раислигида ўтган йиғилишда Беларусь Бош вазири Роман Головченко, Озарбайжон Бош вазири Али Идоят ўғли, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Арманистон Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев иштирок этди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/10/37919242_481:161:2518:1689_1920x0_80_0_0_eb54723e04dd8828e03afae0eeb5fb26.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдулла арипов москва мдҳ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши мдҳ мамлакатлари маданий мероси виртуал музейи
абдулла арипов москва мдҳ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши мдҳ мамлакатлари маданий мероси виртуал музейи
МДҲ мамлакатлари маданий мероси виртуал музейи ташкил этилди – Арипов
16:20 18.12.2023 (янгиланди: 17:54 18.12.2023) Абдулла Арипов Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. МДҲга аъзо давлатлар маданий мероси виртуал музейини яратиш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.
Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
“МДҲга аъзо давлатлар маданий мероси виртуал музейини яратиш бўйича ноёб лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди”, – деди Арипов Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида.
Бундай музейни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли эди. Лойиҳадан кўзланган мақсад МДҲ давлатларининг моддий маданий меросини интернет тармоғидаги ягона виртуал музейда бирлаштиришдан иборат.
Ўзбекистон бош вазири, шунингдек, МДҲ давлатлари вакилларига Ўзбекистондаги XV Тошкент халқаро кинофестивалидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.
Унга кўра, қўшма бадиий филмлар суратга олиш яхши анъанага айланган ва ВГИКнинг Тошкент шаҳридаги филиалида Россия ва Ҳамдўстлик мамлакатлари кино юлдузлари иштирокида мунтазам равишда маҳорат дарслари, учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
“Биз деярли барча ҳамкорларимиз билан мамлакатларимиз маданияти, тарихи ва замонавий ютуқларининг ёрқин томонларини намойиш этган қатор икки томонлама тадбирларни ўтказганимиз қувонарлидир”, –деди у.
У бу йил Озарбайжон ва Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари, республикада эса Қозоғистон ва Туркманистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилганини, “Рус фасллари” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар, Қирғизистон ва Тожикистон театрлари билан ўзаро гастрол сафарлари ҳам мунтазам ўтказиб келинаётганини эслатди.
Йиғилиш сўнггида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида қўшма баён имзоланди.
Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров раислигида ўтган йиғилишда Беларусь Бош вазири Роман Головченко, Озарбайжон Бош вазири Али Идоят ўғли, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Арманистон Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев иштирок этди.