https://sputniknews.uz/20231218/eoii-tovuq-tuxumi-import-boj-ozod-qilindi-41620242.html
ЕОИИда товуқ тухуми импорт божидан озод қилинди
ЕОИИда товуқ тухуми импорт божидан озод қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгаши товуқ тухумларига нисбатан импорт божхона тўловларидан озод қилиш тарзидаги тариф имтиёзларини тақдим этишга қарор қилди.
2023-12-18T19:00+0500
2023-12-18T19:00+0500
2023-12-18T19:00+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
еик
божхона
товуқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23353366_0:0:3091:1739_1920x0_80_0_0_d59cc6cbaf4610526790f3441c4d81a5.jpg
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгаши товуқ тухуми бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун вақтинчалик тариф имтиёзини тақдим этди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгаши товуқ тухумларига нисбатан импорт божхона тўловларидан озод қилиш тарзидаги тариф имтиёзларини тақдим этишга қарор қилди.Имтиёз 2024 йил 1 январдан 30 июнгача Россия Федерациясига 1,2 миллиард донага қадар етказиб бериш учун берилади.Унинг сўзларига кўра, вақтинчалик тариф имтиёзи маҳаллий ишлаб чиқариш билан таққосланадиган нархда етказиб беришни таъминлайди, хусусан Туркия ва Эрондан.Тариф имтиёзлари импорт қилинадиган товарнинг мақсади ваколатли орган томонидан тасдиқланган тақдирда тақдим этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23353366_180:0:2911:2048_1920x0_80_0_0_93c2bf1385cc35ce7ffeb5b008d3f1bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши товуқ тухумлар импорт божхона тўловлари
евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши товуқ тухумлар импорт божхона тўловлари
ЕОИИда товуқ тухуми импорт божидан озод қилинди
Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгаши товуқ тухумларига нисбатан импорт божхона тўловларидан озод қилиш тарзидаги тариф имтиёзларини тақдим этишга қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгаши товуқ тухуми бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун вақтинчалик тариф имтиёзини тақдим этди, дея хабар берди комиссия
матбуот хизмати. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгаши товуқ тухумларига нисбатан импорт божхона тўловларидан озод қилиш тарзидаги тариф имтиёзларини тақдим этишга қарор қилди.
Имтиёз 2024 йил 1 январдан 30 июнгача Россия Федерациясига 1,2 миллиард донага қадар етказиб бериш учун берилади.
“2020 йилдан буён МДҲдан ташқари мамлакатлардан етказиб бериш амалга оширилмади, бу эса ўзини-ўзи таъминлашнинг юқори даражаси билан боғлиқ эди. Бироқ, ҳозирги вақтда, истеъмол талабининг ортиши ва эпизоотик вазият туфайли ишлаб чиқаришнинг камайиши фонида, биз тухум нархининг сезиларли ўсишини кўрмоқдамиз, – деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнев.
Унинг сўзларига кўра, вақтинчалик тариф имтиёзи маҳаллий ишлаб чиқариш билан таққосланадиган нархда етказиб беришни таъминлайди, хусусан Туркия ва Эрондан.
“Тадбир қисқа муддатли характерга эга бўлиб, қиш ва баҳорда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларнинг истеъмол нархлари ошишини олдини олишга, шунингдек, тақчилликнинг юзага келишининг олдини олишга ёрдам беради”, – дея ишонч билдирди Андрей Слепнев.
Тариф имтиёзлари импорт қилинадиган товарнинг мақсади ваколатли орган томонидан тасдиқланган тақдирда тақдим этилади.