Тошкентда Қатар Амирининг коррупцияга қарши кураш бўйича мукофоти топширилади

© Sputnik / Пресс-служба президента Казахстана / Медиабанкка ўтишЭмир Катара, шейх Тамим бен Хамад Аль Тани, архивное фото
Эмир Катара, шейх Тамим бен Хамад Аль Тани, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон илк маротаба Қатар Амири томонидан таъсис этилган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тантанали тақдирлаш маросимига мезбонлик қилади.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкентда Қатар Амирининг коррупцияга қарши кураш бўйича мукофоти топширилади. Бу ҳақида Коррупсияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон илк маротаба Қатар Амири Шайх Тамим Ол Соний томонидан таъсис этилган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тантанали тақдирлаш маросимига мезбонлик қилади.
"Мазкур нуфузли маросимда бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари ва бошқа олий мартабали меҳмонлар, дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан етакчи экспертлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этади", — дейилади хабарда.
Шунингдек, 2016 йилдан буён 5 номинация бўйича ғолиб деб топилган 51 нафар мукофот соҳиблари ташриф буюради.
Дунё миқёсида коррупцияга қарши курашга катта ҳисса қўшиб келаётган олимлар ва тадқиқотчилар, журналистлар, инноваторлар ва фаол ташкилотлар орасидан бу йилнинг энг муносиблари 19 декабрь куни Тошкентда тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентда Қатар амири томонидан коррупцияга қарши курашишда эришилган ютуқлар учун таъсис этилган глобал мукофотнинг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтишини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0