Самарқанд ва Пхукет туризм соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи — тафсилотлар

© ИА "Дунё"Перспективы партнерства обсудили в ходе встречи генеральный консул Узбекистана в Бангкоке Фахриддин Султонов и губернатор Пхукета Софон Суваннатар
Перспективы партнерства обсудили в ходе встречи генеральный консул Узбекистана в Бангкоке Фахриддин Султонов и губернатор Пхукета Софон Суваннатар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2023
Oбуна бўлиш
Самарқанд ва Пхукет ўртасида биродарлашган шаҳарлар тўғрисида меморандум имзоланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Таиланднинг мусулмон аҳолиси учун Ўзбекистонга зиёрат туризм турларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консули Фахриддин Султонов Таиланднинг Пхукет провинцияси губернатори Сопҳон Суваннарат билан учрашди. Унада Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва консуллик соҳаларида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ва ҳудудлараро муносабатларни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
"Самарқанд ва Пхукет ўртасида биродарлашган шаҳарлар тўғрисида меморандум имзолаш, Таиланднинг мусулмон аҳолиси учун Ўзбекистонга зиёрат туризм турларини ишлаб чиқиш, мазкур провинциясида мамлакатимиз Фахрий консулини тайинлаш мулоқотнинг асосий мавзулари бўлди", — дейилади хабарда.
Учрашув якунида 2024 йилда Пхукет туризм маъмурияти, маҳаллий авиа ва сайёҳлик компаниялари, меҳмонхона тармоқлари вакилларининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0