https://sputniknews.uz/20231216/zelenskiyning-aqshga-qadami-ukrainani-ogir-ahvolga-solib-qoydi-oav-41594494.html
Зеленскийнинг АҚШга қадами Украинани оғир аҳволга солиб қўйди — ОАВ
Зеленскийнинг АҚШга қадами Украинани оғир аҳволга солиб қўйди — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Мақолада таъкидланишича, Байден маъмурияти Украинанинг юқори мартабали амалдорларига келгусида сиёсий босимга йўл қўймаслик учун Конгрессдаги республикачилар билан алоқаларни тўхтатишга бир неча бор кўрсатма берган.
2023-12-16T15:01+0500
2023-12-16T15:01+0500
2023-12-16T15:01+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир зеленский
украина
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/08/37672524_0:0:3000:1688_1920x0_80_0_0_79e0d132ed9fc75b9b26c529b70111e0.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШга ташрифи Киев учун вазиятни янада ёмонлаштирди, деб ёзади “Foreign Policy” нашри.Мақолада таъкидланишича, Байден маъмурияти Украинанинг юқори мартабали амалдорларига келгусида сиёсий босимга йўл қўймаслик учун Конгрессдаги республикачилар билан алоқаларни тўхтатишга бир неча бор кўрсатма берган.Украинанинг қарши ҳужуми 4 июнь куни бошланди, бироқ Украина Қуролли кучлари ҳеч қандай йўналишда сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Владимир Путин таъкидлаганидек, “қарши ҳужум” муваффақиятсиз бўлди.Шу фонда Ғарб оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина инқирозидан чарчай бошлагани, Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлаш заифлашаётгани ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда. NBC хабарига кўра, Америка ва Европа расмийлари ҳозирданоқ Киев расмийлари билан Россия билан тинчлик музокараларининг мумкин бўлган оқибатларини, жумладан, келишувга эришиш учун собиқ Совет республикаси нималардан воз кечиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/08/37672524_332:0:3000:2001_1920x0_80_0_0_604a64f9a90a7e4859472acc0b2e0640.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зеленскийнинг ақшга қадами украинани оғир аҳволга солиб қўйди — оав
зеленскийнинг ақшга қадами украинани оғир аҳволга солиб қўйди — оав
Зеленскийнинг АҚШга қадами Украинани оғир аҳволга солиб қўйди — ОАВ
Мақолада таъкидланишича, Байден маъмурияти Украинанинг юқори мартабали амалдорларига келгусида сиёсий босимга йўл қўймаслик учун Конгрессдаги республикачилар билан алоқаларни тўхтатишга бир неча бор кўрсатма берган.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШга ташрифи Киев учун вазиятни янада ёмонлаштирди,
деб ёзади “Foreign Policy” нашри.
“Республикачилар чегарадаги инқироз шароитида Украинани молиялаштиришни давом эттиришни истамаяпти. Конгрессменлар эътибори шу муаммога қаратилган бир пайтда, Вашингтонга пул сўраш учун келган Зеленский вазиятни янада оғирлаштирмоқда”, - дейилади хабарда.
Мақолада таъкидланишича, Байден маъмурияти Украинанинг юқори мартабали амалдорларига келгусида сиёсий босимга йўл қўймаслик учун Конгрессдаги республикачилар билан алоқаларни тўхтатишга бир неча бор кўрсатма берган.
“Оқ уй Зеленскийдан Капитолий тепалиги билан Zoom қўнғироқларини тўхтатишни сўради. Бундан ташқари, Байден маъмурияти Конгресс етакчиларининг Киевда Украинанинг юқори мартабали амалдорлари билан мунтазам алоқа ўрнатишга бўлган бошқа уринишларига ҳам тўсқинлик қилди”, - деб ёзади муаллиф.
Украинанинг қарши ҳужуми 4 июнь куни бошланди, бироқ Украина Қуролли кучлари ҳеч қандай йўналишда сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Владимир Путин таъкидлаганидек, “қарши ҳужум” муваффақиятсиз бўлди.
Шу фонда Ғарб оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина инқирозидан чарчай бошлагани, Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлаш заифлашаётгани ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда. NBC хабарига кўра, Америка ва Европа расмийлари ҳозирданоқ Киев расмийлари билан Россия билан тинчлик музокараларининг мумкин бўлган оқибатларини, жумладан, келишувга эришиш учун собиқ Совет республикаси нималардан воз кечиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда.