Педагог ва тарбиячилар махсус психологик кўрикдан ўтказилиши муҳим — Болалар омбудсмани

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишНачало нового учебного года
Начало нового учебного года  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2023
Oбуна бўлиш
Айтилишича, болаларга нисбатан содир этилган ҳар қандай зўравонлик ҳолатининг жавобсиз қолиши бундай номаъқул амалиётни давом этишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Педагог ва тарбиячилар тегишли вазифа ёки лавозимга тайинланишидан аввал махсус психологик кўрикдан ўтказилиши муҳим. Бу ҳақда Болалар омбудсмани расмий Telegram каналида хабар берилди.
“Сўнгги пайтларда турли таълим муассасаларида таълим-тарбияга масъул шахсларнинг нолойиқ, қўпол муомаласи ёки озор бериши оқибатида болаларга турли даражадаги жароҳат ёки эмоционал-психологик таъсир кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Болалар омбудсмани бундай ҳолатларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлиб, бола манфаатларини бузилишига йўл қўяётганларни нафақат лавозимидан ёки вазифасидан озод этиш, балки уларга қонун доирасидаги тегишли жавобгарлик чоралари кўрилиши зарур, деб ҳисоблайди.
Айтилишича, болаларга нисбатан содир этилган ҳар қандай зўравонлик ҳолатининг жавобсиз қолиши бундай номаъқул амалиётни давом этишига олиб келади.
Шунингдек, педагог ва тарбиячилар тегишли вазифа ёки лавозимга тайинланишидан аввал махсус психологик кўрикдан ўтказилиши муҳимлиги қайд этилган. Хусусан, уларнинг бола билан яқиндан мулоқот қилишга психологик ва эмоционал жиҳатдан тайёрлиги даражаси ва ментал соғлиғи барқарорлиги тизимли равишда текширувдан ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги айтилган.
Янгиликлар лентаси
0