https://sputniknews.uz/20231216/mirziyoev-qatar-delegatsiyasini-qabul-qildi-tafsilotlar-41589024.html
Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди — тафсилотлар
Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
2023-12-16T09:58+0500
2023-12-16T09:58+0500
2023-12-18T11:48+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қатар
коррупция
ҳамкорлик
сума чакрабарти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/10/41587911_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a3680b3e6b1aeb58942e861e3ee71e49.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 15 декабрь куни Қатар Давлатининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази Васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашув аввалида раис ал-Маррий давлат раҳбарига Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.Мирзиёев 15 декабрь куни, шунингдек, иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди.Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёни ва мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/10/41587911_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4934ac3ebfc39ba9fe8f96d13004b02e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев қатар делегациясини қабул қилди — тафсилотлар
мирзиёев қатар делегациясини қабул қилди — тафсилотлар
Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди — тафсилотлар
09:58 16.12.2023 (янгиланди: 11:48 18.12.2023) Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 15 декабрь куни Қатар Давлатининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази Васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Учрашув аввалида раис ал-Маррий давлат раҳбарига Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бўлажак муҳим халқаро тадбир – Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотини топшириш маросимини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.
Мирзиёев 15 декабрь куни, шунингдек, иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди.
Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, хориждаги етакчи компания ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик лойиҳаларни илгари суриш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёни ва мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.