https://sputniknews.uz/20231215/parrandasanoat-uyushmasi-va-rossiya-kompaniyasi-ortasida-memorandum-imzolandi-41575549.html
“Паррандасаноат” уюшмаси ва Россия компанияси ўртасида меморандум имзоланди — батафсил
“Паррандасаноат” уюшмаси ва Россия компанияси ўртасида меморандум имзоланди — батафсил
Sputnik Ўзбекистон
“Паррандасаноат” уюшмаси ҳар йили анъанавий тарзда “Ўзбекистон паррандачиларининг халқаро форуми”ни ташкил этиб келмоқда.
2023-12-15T13:35+0500
2023-12-15T13:35+0500
2023-12-15T14:15+0500
жамият
ўзбекистон
россия
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0f/41575105_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_80852b7e3cd3ec34167c97a2a0c32553.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Паррандасаноат” уюшмаси ва Россиянинг “Течно” компанияси ўртасида икки томонлама меморандум имзоланди. Келишувга кўра, эндиликда Ўзбекистондаги парранда фабрикаларида ўрнатилган эски асбоб-ускуналар энг замонавийларига алмаштирилади, дея хабар берди вазирлик ахборот хизмати. “Паррандасаноат” уюшмаси ҳар йили анъанавий тарзда “Ўзбекистон паррандачиларининг халқаро форуми”ни ташкил этиб келмоқда.Яқинда бўлиб ўтган VI форумда асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тажрибасини ошириш, соҳага хорижий инновацияларни жалб қилиш, дунё миқёсида паррандачилик йўналишидаги янгиликлар хусусида бўлди.Тўрт босқичда ташкил этилган форумда Франция, Венгрия, Финландия, Россия, Буюк Британия, Голландия, Индонезия, Германия ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган 30 нафар эксперт маъруза қилди.Янги келишувлар платформаси вазифасини бажарган анжуманда Ўзбекистоннинг экспорт-импорт салоҳиятига сезиларли таъсир ўтказувчи ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0f/41575105_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_abf1910bbbfe812a62d4c4d74797a2d6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“паррандасаноат” уюшмаси ва россия компанияси ўртасида меморандум имзоланди — батафсил
“паррандасаноат” уюшмаси ва россия компанияси ўртасида меморандум имзоланди — батафсил
“Паррандасаноат” уюшмаси ва Россия компанияси ўртасида меморандум имзоланди — батафсил
13:35 15.12.2023 (янгиланди: 14:15 15.12.2023) “Паррандасаноат” уюшмаси ҳар йили анъанавий тарзда “Ўзбекистон паррандачиларининг халқаро форуми”ни ташкил этиб келмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Паррандасаноат” уюшмаси ва Россиянинг “Течно” компанияси ўртасида икки томонлама меморандум имзоланди. Келишувга кўра, эндиликда Ўзбекистондаги парранда фабрикаларида ўрнатилган эски асбоб-ускуналар энг замонавийларига алмаштирилади, дея
хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
“Паррандасаноат” уюшмаси ҳар йили анъанавий тарзда “Ўзбекистон паррандачиларининг халқаро форуми”ни ташкил этиб келмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган VI форумда асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тажрибасини ошириш, соҳага хорижий инновацияларни жалб қилиш, дунё миқёсида паррандачилик йўналишидаги янгиликлар хусусида бўлди.
Форумда йигирмага яқин мамлакатдан 100 дан ортиқ йирик паррандачилик корхонаси вакиллари, илғор хорижий компаниялар, 400 дан ортиқ маҳаллий тадбиркор ўртасида музокаралар натижасида келишувларга эришилди.
Тўрт босқичда ташкил этилган форумда Франция, Венгрия, Финландия, Россия, Буюк Британия, Голландия, Индонезия, Германия ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган 30 нафар эксперт маъруза қилди.
Форум доирасида хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида учрашувлар, хизмат сафарлари ҳамда турли тадбирлар ташкил этилди. Уларга аввалги анжуман доирасида тайёрланиб, 2023 йилдаги ахборотлар билан бойитилган “Ўзбекистон паррандачилари маълумотномаси” тақдим этилди.
Янги келишувлар платформаси вазифасини бажарган анжуманда Ўзбекистоннинг экспорт-импорт салоҳиятига сезиларли таъсир ўтказувчи ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.