Мирзиёев автомобилсозликни ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди — тафсилотлар
10:00 15.12.2023 (янгиланди: 11:26 15.12.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию автомобилестроения и сельскохозяйственного машиностроения
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилишни жадаллаштириш, харажатларни камайтириш лозимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 14 декабрь куни, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бу саноат тармоқлари изчил модернизация қилинмоқда. Логистикадаги қийинчиликларга қарамасдан, сўнгги йилларда автомобиль ишлаб чиқариш 3 баробар кўпайиб, жорий йил якунида 415 минг донага етиши кутилмоқда. Соҳада давлат монополиясини йўқ қилиш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида 3 та янги хусусий корхона ва нуфузли хорижий брендлар жалб этилди. Бугун Ўзбекистондаги 8 та заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, юк ва йўловчи ташиш транспортлари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию автомобилестроения и сельскохозяйственного машиностроения
Шунингдек, бу соҳада 2 мингдан зиёд корхона яхлит кооперация тармоғига боғланди ва 50 фоиз маҳаллийлаштириш таъминланди.
Шу билан бирга, бозорда талаб ҳали ҳам юқори. Ҳам ташқи, ҳам ички бозорда автозаводлар ўртасида рақобат кучаймоқда. Энди “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ҳам маҳсулотлар моделини кенгайтириб, сифатини яхшилаш, таннархни камайтириб, рақобат муҳитида ишлашга ўтиши зарур.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию автомобилестроения и сельскохозяйственного машиностроения
Тақдимотда шу борадаги чора-тадбирлар, тармоқ олдидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқаришни 2030 йилгача 1 миллион донага етказиш мақсад қилинган. Йиғилишда бу борада 2024 йилда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Давлат раҳбари “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилишни жадаллаштириш, харажатларни камайтириш лозимлигини таъкидлади.
Бугунги кунда жаҳондаги етакчи автозаводлар электромобил ишлаб чиқаришга ўтмоқда. Ўзбекистон саноатчилари ҳам тезроқ бу йўналишни ўзлаштириб, замон талабига мослашмаса, келгусида бозорда ўрин топиши янада қийин бўлади. Бу борада илк лойиҳалар бошланган. Келгуси йилда шундай завод ишга туширилиб, 10 мингта электромобил ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Президент бу йўналишга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлаб, тармоқ корхоналарида электромобиллар учун бутловчи қисмлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию автомобилестроения и сельскохозяйственного машиностроения
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида бу йил 3 минг 500 донадан ортиқ техника ишлаб чиқарилган. 2030 йилгача бу миқдорни йилига 16 минг донага етказиш мўлжалланган.
Маҳаллий техника харидини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, кластер ва фермерларни жалб этиб, бу борада буюртмалар шакллантириш зарурлиги таъкидланди ва қўшимча чоралар белгиланди. Миллий тракторни маҳаллийлаштириш даражасини 35 фоизга, осма техника ва тиркамаларни ўртача 60 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.